Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида). Бизнес кичик


Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Библиографическое описание:

Юсупова Ф. Й. Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — №3.1. — С. 88-89. — URL https://moluch.ru/th/8/archive/62/2639/ (дата обращения: 25.05.2018).



Ушбу мақолада янги иш ўринларини яратиш манбаи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиш хусусиятлари кўриб чиқилган.

В этой статье рассмотрены особенности развития малого бизнеса и предпринимательства как источника создания новых рабочих мест.

Annotation: In this paper looked through development characteristics of small business and private entrepreneurship which is the one of the main source of creating new working places.

Бугунги кунда янги иш ўринларини ташкил этишда кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустахкамланиб бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради.

Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 56,0 фоизи, ишлаб чиқарилаётган жами саноат маҳсулотларининг 23 фоизи, кўрсатилаётган бозор xизматларининг деярли барчаси, маҳсулот экспортининг 18 фоизи, иқтисодиёт тармоқларида иш билан банд бўлган аҳолининг 76 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келмоқда.

Ана шу ракамлардан кўриниб турибдики, кичик бизнес шакллари кичик бўлишига карамасдан, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини хал этиш ва xалкимиз фаравонлигини юксалтиришда тобора катта рол ўйнамокда.

Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун имтиёзли солик имкониятлари яратилишини таъминлаш сиёсати амалга оширилишининг давом эттирилиши, xусусан, кредитлар ажратиш оркали кўллаб-кувватлашнинг кенгайтирилиши тадбиркорлик субекларининг иш ўринлари ташкил килиш бўйича молиявий имкониятларни сезиларли даражада оширди.

Кичик бизнес сохасида яратилаётган иш ўринларини салмокли кисми xизмат кўрсатиш ва сервис сохаси улушига тўғри келади. Кўп ҳолларда аҳолини кўпайиши натижасида мехнат бозорида юзага келган юкори демографик босимга карамасдан кичик бизнеснинг жадал риволаниши туфайли банд бўлган ахоли сонининг жадал суратларда ошиб боришини таъминлашга еришилмоқда. Бунда ўз навбатида, мамлакатимиз умумий аҳолиси сонига нисбатан банд бўлганлар сониниг салмоғи ҳам кўпаймокда.[2]

Кичик бизнес соҳасида ҳуқуқий ва норматив базанинг яратилиши эса, касаначиликнинг барча турларини, авваламбор, корxоналар билан ҳамкорликдаги меҳнат шартномалари асосидаги касаначиликни, ҳунармандчилик, шунингдек, қорамол боқиш ва уйда турли xизматлар кўрсатишга асосланган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда кўплаб ишсизларни ишга жойлаштириш имконини берди.

Ўтган даврда 8 мингдан ортиқ саноат, курилиш, транспорт, алоқа, xизмат кўрсатиш корxоналари касаначилар билан ишлаб чиқариш ва меҳнат муносабатларига киришди, бу корxоналар касаначилар билан меҳнат шартномалари асосида бирлашиб, 70 мингдан зиёд кишини банд бўлишини таъминлади. Оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар 150 дан ортиқ иш ўрни ташкил этиш имконини берди.

Қишлок xўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли равишда ошириш, қишлок xўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, xусусан, сўнги уч йил ичида 540 дан зиёд янги корxонанинг ишга тушурилиши, 152 та янги маҳсулот тури ишлаб чикарилишининг ўзлаштирилиши ва шунинг натижасида қишлоқда ижтимоий – иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши, қишлок xўжалиги ва унга кирадиган барча тармоқлар ва ишлаб чиқариш мажмуасини модернизация қилиш , фермер ва деҳқон xўжаликларининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши 100 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилишини таъминлади.

Ишлаб чиқариш, ижтимоий бозор инфратузилмаси , транспорт ва коммуникация қурилишининг ривожлантирилиши, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларининг кенгайтирилиши 60 мингга яқин иш ўрни яратилишига олиб келди.

Мазкур йўналишда иш ўринлари яратилишида инвеститсион лойихаларни амалга ошираётган вазирликлар, идора ва корxоналарига мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган , четдан олиб келинадиган жихозлар , xомашё ва материаллар , еҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, теxнологик ҳужжат ва ускуналар учун божxона тўловларидан озод бўлиш бўйича имтиёзлар берилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди ва шу орқали ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва таннарxини камайтириш, бўшаган маблағларнинг салмоқли кисмини меҳнатга ҳақ тўлаш фондига йўналтириш ҳамда йирик инфратузилма объектларининг қурилиши ва қайта қурилишида иш ўринлари яратишни таъминлашга имкон берди.

Бундан ташқари тўxтаб қолган корxоналар, жумладан, тижорат банклари балансига олинган банкрот корxоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш натижасида минглаб иш ўрни ташкил этилди.

Албатта, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ошиб боришида кўрсатилаётган молиявий хизматлар, жумладан, ажратилаётган кредитлар ҳажмининг жадал суръатларда ошиши ҳам муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, 2016 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар миқдори 2015 йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ошиб, қарийб 15,9 трлн. сўмни, шундан микрокредитлар ҳажми 1,3 баробарга ортиб, 3,3 трлн. сўмдан ортиқни ташкил этди (1-диаграмма). [1]

2014-2016-йилларда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар, млрд.сўм

1-диаграмма

Хусусан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 367,2 млрд. сўм, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 1 647,0 млрд. сўм, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2 752,6 млрд. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2 993,0 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 362,1 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Тадбиркорлик субъйектлари ўр­та­сида ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатмоқдаки, қарийб 75 фоиз респондентлар тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базанинг сифатини ижобий баҳоламоқда. Шу билан бирга, тадбиркорлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги ижроси етарли эмас, деб ҳисоблайди.

Шунингдек, 2015 йилнинг 1 июнидан бошлаб, тадбиркорлик субъйектлари “бир дарча” тамойили бўйича электрон шаклда Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини ҳамда миллий валютада бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни тақдим этиш ҳу­қуқига эга бўладилар.

Тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртаси­даги муносабатларни электрон шакл­да амалга оширишни кенг жорий этиш мақсадида барча тадбиркорлик субъектларига 2013–2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникатсия тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётганахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имкониятияратилади.

мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун асосий омиллардан бўлиб хизмат қилиши мумкин:

- тадбиркорларни мамлакат бизнес оламидан ва яратилган имкониятлар билан таништириш;

- инфратузилма обектлари хизматларини янада яхшилаш;

- тадбиркорларга логистик хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш ва уларни жаҳон андозаларига мос равишда ташкил этиш;

- солиқ ставкаларининг камайтирилиши натижасида корхоналар ихтиёрида қолаётган маблағларни қўшимча иш ўринларини яратишга жалб этишни қўллаб-қувватлаш.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитни яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини янада соддалаштириш борасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самараси мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг янада ривожланишига ва ушбу соҳа билан шуғулланувчилар мавқеини янада оширишга асос бўлади.

Адабиётлар рўйхати:

  1. www.cbu.uz ( Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб сайти)
  2. С. Салаев, Ж. Атаев, Д. Саидов, М. Гулманов, “ Тадбиркорлик асослари” 2012 й.

Основные термины (генерируются автоматически): бизнес ва, кичик бизнес ва, бизнес ва хусусий, ва хусусий тадбиркорлик, ва хусусий тадбиркорликни, бизнес ва xусусий, Кичик бизнес ва, ишлаб чиқариш ва, тадбиркорлик ва, ва қайта, иш ўрни, иш ўринлари, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликнинг, ва ишлаб чиқариш, чиқариш ва меҳнат, ва xусусий тадбиркорликнинг, чиқариш ва қайта, ва ўрни, xизмат кўрсатиш ва, ва хусусий тадбиркорликнинг.

moluch.ru

С этой книгой также читают

На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану! Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39 

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш Просмотры, всего:

4873

Год издания:

2014

Язык:

Узбекский (кир)

Номер ISBN:

978–9943–4267–5–7

Вы не из Узбекистана? Тогда для Вас - другие способы оплаты на сайте kitob.ru. Перейти на сайт Kitob.Ru Электронная книга (1,8Mb) :

8700 сум

Купить Чтобы оформить заказ, Вы должны быть авторизованы.
  • Аннотация
  • Комментарии и отзывы

"Mazkur monografiya mamlakatimizda amalga oshirilayotgan iqtisodiy islohotlarning ustuvor yo‘nalishlariga mos keladi va iqtisodiy fanlarning tegishli mavzularini o‘rganish jarayonida foydalanish uchun mo‘ljallangan. Unda iqtisodiyotni modernizasiyalash sharoitida kichik biznes va xususiy tadbirkorlik faoliyatini davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash tizimini takomillashtirishning konseptual jihatlarini chuqur o‘rganishga bag‘ishlangan masalalar yoritilgan va istiqbolda kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni yanada rivojlantirishda hukumatning maqsadli dasturlarini ishlab chiqishda hamda oliy o‘quv yurtlarida «Iqtisodiyot nazariyasi», «Tadbirkorlik asoslari», «Kichik biznes va tadbirkorlik» fanlari o‘quv dasturlarini takomillashtirish va o‘qitish jarayonida foydalanish mumkin. Monografiya bakalavrlar, magistrlar va tadqiqotchilar, o‘qituvchilar, ilmiy xodimlar va mazkur dolzarb masala bilan qiziquvchilar ommasiga mo‘ljallangan."



Жанры и разделы

Случайная книга

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами

Последние комментарии



kitobxon.com

elziyo.uz: «КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК»

«КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК» ЎҚУВ ФАНИДАН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ МАЪРУЗА, СЕМИНАР ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРДА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 1-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни 1.1. Мавзуий-кириш маърузада ўқитиш технологияси 1.2. Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари 1.3. Тематик маърузада ўқитиш технологияси 1.4. Билим кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари 2-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари 2.1. Тематик маърузада ўқитиш технологияси 2.2. Тематик маърузада ўқитиш технологияси 2.3. Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари 2.4. Конфереция семинарининг ўқитиш технологияси 3-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш 3.1.Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси (ақлий хужум услуби, категориал шарх) 3.2.Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси 3.3.Семинарда билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш уқитиш технологияси 3.4. Кейс-стади ечишга асосланган амалий машғулоти 4-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш 4.1. Маъруза-мулоқот орқали ўқитиш технологияси 4.2. Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси (блиц-сўров, «кооп-кооп» услуби) 4.3. Муаммоли вазиятни (кейс) ечиш бўйича амалий машғулот 4.4. Амалий машғулот ўқув лойиҳа технологияси асосида 5-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш 5.1. Тематик маъруза-визуализация орқали ўқитиш технологияси 5.2. Тематик маъруза-визуализация орқали ўқитиш технологияси 5.3.Аниқ вазиятни ечиш асосида билимини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш семинари  5.4. Кейс ечишга асосланган амалий машғулот 6-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари 6.1. Конфереция маърузанинг ўқитиш технологияси 6.2. Конфереция маърузанинг ўқитиш технологияси 6.3. Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари 6.4. Кейс-стади ечишга асосланган амалий машғулоти 7-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили 7.1. Тематик визуал маъруза орқали ўқитиш технологияси 7.2. Тематик визуал маъруза орқали ўқитиш технологияси 7.3. Билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича семинар 7.4. Мавзу бўйича билимларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан семинар 8-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти таҳлили 8.1. Эксперт таклиф қилинган маърузани ўқитиш технологияси 8.2. Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси 8.3. Билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича семинар 8.4. Кейс-стади ечишга асосланган семинар 9-мавзу. Тадбиркорлик этикаси ва маданияти 9.1. Тематик маърузаси орқали ўқитиш технологияси 9.2. Билим кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари 10-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш 10.1. Маъруза-мулоқот орқали ўқитиш технологияси 10.2. Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари (Блиц-сўров, график органайзерлари, тақдимот) 11-мавзу. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни  ривожлантириш истиқболлари 11.1. Маъруза-мулоқот орқали ўқитиш технологияси 11.2. Билим кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари (Суҳбат,тезкор-сўров, ФСМУ-техникаси)

elziyouz.blogspot.ru

кичик бизнес гоялар Видео

Дукон очиш (открыть Магазин) бизнес

5 мес. назад

Телефон сотиб олиш учун кунгирок килинг: +7977 962 67 10 МЕГАБРЕНД интернет дуконимизнинг kamalak.ru сайтидаги сахифа...

ХАЁТИМНИ УЗГАРТИРАМАН ДЕГАНЛАР УЧУН ЯХШИ МАЪЛУМОТ. Тел: 87754515041. 87472026279 Шерзод Абдуллаев!

1 г. назад

БИЗНЕС ТРЕНЕР, МЕНЕДЖЕР КОМПАНИИ ФОРЕВЕР ЛИВИНГ ПРОДАКТС АБДУЛЛАЕВ ШЕРЗОД. ТЕЛ: 8775-451-50-41. 8747-202-62-79.

Узбеклар Куринглар Манабуни бизнес деса булади - КОЗОН КУЙИШ

10 мес. назад

uzbekistonda bu biznesni qilsa bo'ladimi yo'qmi.

Янги бизнес гоя 100% гаранти ойига 3-5 млн даромад

6 мес. назад

SALOM DOSLAR BIZNI ENDI YUTUBDA DOIMIY KUZATIB VA QOLLAB BORISHINGGIZ MUMKIN HAMMANGGIZGA OLDINDAN RAXMAT AZIZLARIM!!!!!

Бизнес Целафан пекет ишлаб чикариш жараенидан

9 мес. назад

Кулдан кеганича узбекларимиздан келган видео. Менинг телеграм каналим ссылкаси https://goo.gl/AWdGP6 Менинг...

УЗБда ойига 1500$ топадиган бизнес гоя ШУНЧА ПУ

5 мес. назад

SALOM DOSLAR BIZNI ENDI YUTUBDA DOIMIY KUZATIB VA QOLLAB BORISHINGGIZ MUMKIN HAMMANGGIZGA OLDINDAN RAXMAT AZIZLARIM!!!!!

ПАРНИК БИЗНЕС кишга янги гоялар ПУЛ ИШЛАШ КЕРАКМИ

6 мес. назад

SALOM DOSLAR BIZNI ENDI YUTUBDA DOIMIY KUZATIB VA QOLLAB BORISHINGGIZ MUMKIN HAMMANGGIZGA OLDINDAN RAXMAT AZIZLARIM!!!!!

Бизнес Биринчи кадам учун маслахат

8 мес. назад

Каналимизга обуна булинг кизик гоялар хали олдинда.

Bakalashkadan supurgi

11 мес. назад

Boshlang'ich mablag' $ 50 ==================================================== Ushbu g'oya https://www.karam-kanal.com/ da matn ko'rinishida ...

Одамларга пул таркатамиз бизнес учун

6 мес. назад

Каналимизга аъзо булиш учун пастдеги ссылкага босинг: https://www.youtube.com/channel/UC31LIttHulHojaaiZ9mvwrg?sub_confirmation=1 ...

Китай. Улица как бизнес

3 г. назад

Китай. Улица как бизнес. Мы посетили одну из колоритнейших пешеходных улиц Китая в городе Чэнду. Прогулка...

kichik biznes yoki ishlab chiqarish#6

1 г. назад

kichik biznes yoki ishlab chiqarish#6.

Брусчатка ишлаб чикариш цехи

8 мес. назад

Брусчатка бизнес хакидаги видео илтимосларинга биноан Иззатилло +998916763060 мутахасис номери Менинг телегра...

Biznes boshlash uchun 202 loyiha kitobi

4 г. назад

«ELMADAD» томонидан тайёрланган «Бизнес бошлаш учун 202 лойиҳа» китоби ҳақида видео маълумот.

To

12 мес. назад

Boshlang'ich mablag' 16000 AQSH dollari. Uskuna nomi: JINHAO GD-h222S (yoki shunga o'xshash boshqa uskunalar). +998982781992 raqamiga qo'ng'iroq ...

Setka ishlab chiqarish

1 г. назад

Chizmalar bu yerda: https://drive.google.com/open?id=0B6WpO0vBAv9mNTduenNjcENrcVU - Obuna bo'lish: ...

Uy sharoitida parrandachilik biznes rejasi.O

1 г. назад

Qishloq xo'jalig hayvonlariga oid barcha ma'lumotlarni https://goldenchick.uz/ saytidan topishingiz mumkin.

Миллионерга энг керакли хислат

7 мес. назад

Каналимизга аъзо булиш учун пастдеги ссылкага босинг: https://www.youtube.com/channel/UC31LIttHulHojaaiZ9mvwrg?sub_confirmation=1 ...

4k-video.ru

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)



Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш буйича кейинги йилларда катор ишлар амалга оширилди. Ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган бир канча қонунлар ва қонуности ҳужжатлар қабул килинган. Уларнинг натижасида 2016-йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 56.9 %ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2007-йилда 45.7 % эди.

Узбекистондада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш ўзига хос хусусиятларга эга. Жумладан, янги иш ўринларини очиш эвазига бандлик масаласини хал қилади, иш билан таъминлаш эвазига ходимларнинг фаровонлигини оширади, янги ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш эвазига ижтимоий баркарорликни таъминлаш имконини яратади, одамларда мулкдорлик ҳиссини уйғотади, боқимандалик руҳиятидан воз кечилиб, ташаббускорлик руҳияти шаклланади. Шу туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни мамлакат миқёсида ва унинг ҳар бир худудида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларига қуйидаги масалаларни киритиш мумкин бўлади:

− Биринчидан, катта маблағ ва кўп вақт талаб қилмасдан фаолиятни юритиш имкониятининг мавжудлиги.

− Иккинчидан, асосан хусусий мулкка асосланган ҳолда ривожланиши.

− Учинчидан, оилавий тадбиркорлик ва оилавий корхона мақомида фаолият кўрсатиши.

− Тўртинчидан, мазкур соҳанинг асосан хизмат кўрсатишга қаратилганлиги.

− Бешинчидан, иш ўрнининг арзонлиги.

− Олтинчидан, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан унинг фаолиятини ҳам тез ўзгартириш имкониятининг мавжудлиги.

− Еттинчидан, бозор коньюктурасига мослашувчанлиги.

Бозор муносабатлари шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг асосий ҳал қилувчи бўғини сифатида майдонга чикади. Чунки ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодиёти айнан ушбу соҳани ривожлантирилганлик даражаси билан белгиланади. Республикамизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2016 йил давомида 31766 та янги кичик тадбиркорлик субъектларини (деҳқон ва фермер ҳўжаликларидан ташқари) ташкил этиш имконини берди. Натижада 2017 йил 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 218170 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11066 тага кўпайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги натижасида 2016 йил январ-декабр ойларининг дастлабки якунлари бўйича уларнинг улуши мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида 56,9 фоизни (2015 йилнинг январ-декабр ойларида 56,5 фоиз), саноатда — 45,0 фоизни (40,6 фоиз), хизматлар соҳасида — 60,5 фоизни (57,8 фоиз), экспортда — 28,5 фоизни (27,0 фоиз) ва бандликда — 78,1 фоизни (77,9 фоиз) ташкил этди.

2016 йилнинг январ-декабр ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётга 19963,2 млрд.сўмлик инвеститсиялар киритилди. Бу Республика бўйича жами киритилган инвеститсиялар ҳажмининг 40,3 фоизини ташкил этади. Шунингдек, улар томонидан 20677,7 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 70,7 фоизи) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,6 фоизга ўсди [2].

Хоразм вилоятининг ижтимоий- иқтисодий ривожланишидакичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг аҳамияти жуда катта бўлиб, улар минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўринга эга.

Айниқса, сўнги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ва улар асосида ишлаб чиқилган дастурлар ва уларни амалга оширилиши натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва ҳудудий ички маҳсулот(ҲИМ)да улуши сезиларли даражада оширилишига эришилди.

Жумладан, 2016 йилнинг январь-декабрда вилоятнинг кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмидаги хусусий тадбиркорликнинг (фуқаролар мулки) улуши қуйидагича ифодаланади:

Манба: Хоразм вилоятининг статистик ахборотномаси

Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажми, млрд. сўм

Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажмида хусусий сектор улуши,% ҳисобида

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

2885,9

95,1

Саноат

1330,0

47,6

Қурилиш

1136,9

87,0

Чакана савдо

2910,8

87,6

Юк ташиш, млн тн.

53,2

92,6

Йўловчи ташиш, млн.киши

416,1

94,0

Экспорт, млн. АҚШ долл.

94,8

61,4

Импорт, млн. АҚШ долл.

115,7

90,5

2017 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда руйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 10819 тани ташкил қилди.

2016 йил январь-декабрда ялпи худудий маҳсулотнинг 74,2 фоизи (2015 йил январь-декабрда 74,1 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чикарилди.

2016 йилнинг январь-декабрда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

− 589,5 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди (жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 82,6 фоизи), шу жумладан банд бўлганларнинг 459,8 минг нафари якка тартибдаги тадбиркор, 129,7 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди;

− саноат маҳсулоти ишлаб чикариш хажми 1330,0 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чикаришининг 47,6 фоизи) ёки 2015 йилнинг январь-декабрга нисбатан115,8 фоизни ташкил қилди;

− 2885,9 млрд. сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларининг ишлаб чикарилган (кўрсатилган хизматлар) ташкил қилиб, ўсиш суръати 108,3 фоизни (қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ялпи маҳсулотининг 95,1 фоизи) ташкил қилди.

− 898,1 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар хажмининг 61,9 фоизи) ўзлаштирилди ва 2015 йилнинг январь-декабрга нисбатан 103,8 фоизга ўсди;

− 1136,9 млрд. сўмлик курилиш ишлари (курилиш ишлари умумий ҳажмининг 87,0 фоизи) бажарилди ва 2015 йилнинг январь-декабрга нисбатан 115,4 фоизга кўпайди;

− автомобиль транспорти юк айланмасининг 108,9 фоизга (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 96,0 фоизи), йуловчи айланмасининг эса 107,9 фоизга (умумий йуловчи айланмасининг 93,0 фоизи) кўпайиши таъминланди;

− чакана товар айланмаси умумий хажмининг 87,6 фоизи ёки 2910,8 млрд. сўмни (ўсиш 121,3 фоиз) ва хизматлар умумий хажмининг, мос равишда 70,0 фоизи ёки 1881,4 млрд. сўмни (ўсиш 116,1 фоиз) шакллантирилди;

− 94,8 млн. АҚШ доллари (умумий экспорт хажмининг 61,4 фоизи) микдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт килинди, 115,7 млн. АҚШ доллари (умумий импорт хажмининг 90,5 фоизи) микдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Пардаев М. К. ва б. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик: ривожланиш муаммолари ва ечимлари. Монография. – Т.: «Навруз» – 2013.
  2. Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.
  3. Хоразм вилоятининг статистик ахборотномаси.
  4. www.lex.uz
  5. www.stat.uz

Основные термины (генерируются автоматически): бизнес ва хусусий, кичик бизнес ва, ва хусусий тадбиркорлик, ва хусусий тадбиркорликни, Кичик бизнес ва, ва хусусий тадбиркорликнинг, ва хизматлар, товар ва хизматлар, тадбиркорлик ва, ривожланишидакичик бизнес ва, қонунлар ва, ва унинг ҳар, катта маблағ ва, ва хизматлар умумий, талаб ва таклифнинг, ва фермер, қўллаб-қувватлаш ва, ва бандликда, ва уларни амалга, ва ҳудудий ички.

moluch.ru

Кичик бизнес психологияси

Кичик бизнес психологияси
  1. Тадбиркор рахбар фаолиятининг рухий - психологик хусусиятлари.
  2. Тадбиркорлик рахбарнинг нутк маданияти ва унинг рухий - психологик жихатлари.
  3. Тадбиркор рахбар фаолиятида мажорали холатлар ва уларни хал этиш усуллари.

1. Тадбиркор рахбар фаолиятининг рухий - психологик хусусиятлари

Бозор иктисодиёти шароити тадбиркор рахбарлардан тадбиркорлик ва ишбилармонликни, бошкарув услубларини такомиллаштиришни талаб этади. Бошкариш услублари асосан онгли равишда муаян максадларга эришиш учун хизмат килади. Улар мохиятива максадига кура, тарбиявий, моддий-рагбатлантирувчи, маъмурий-ташкилий турларга булинади.

Тарбиявий услуб асосан инсонни манавий такомиллашишига, психологиясиги ва бошка ижтимоий характерига мос равишда ташкиллаштирилади.

Моддий-рагбатлантирувчи услуб эса мехнат самарадорлигини ошириш, махсулот сифатини яхшилаш учун ишчиларни моддий кизиктириш йуллари билан ташкил этилади. Моддий рагбатлантириш тарбиявий услуб билан доимий уйгунлаштириб борилиши натижасида юкори курсаткичларга эришиш мумкин.

Маъмурий-ташкилий услуб асосан жамият талабларини кондиришга каратилган булиб, ишлаб чикариш жараёнини ва мехнат тахсимотини режали олиб бориш учун кулланилади. Бу услуб икки турда булиши мумкин: узок муддатга мослаштириладиган ва бир марталик ташкилий булиши мумкин. Шарт-шароитига кура керакли услуб кулланилади ва такомиллаштириб борилади. Бошкариш усулларини такомиллаштиришдан асосий максад даромадни тугри таксимлаш, хар бир ишчи, хизматчи уз мехнати билан даромат олишини таъминлашдир. Демак, бошкариш услубларини хаётга шундай тадбик этиш керакки, хар бир инсон мехнат килсагина турмуши яхши булишига ишонч хосил килсин.

Хуш, бошкариш санъати нима? Бошкариш санъати тадбиркор рахбарлардан талаб килинадиган хислатлардан энг асосийси булиб, унинг уз кул остидаги хизматчилар билан жуда яхши муносабат урнатиш, корхонада ишлаб чикаришнинг энг самарали натижаларини берадиган мухдни яратишидадир.

Япониянинг бошкариш услуби ана шу тамоил асосига курилган. Японларниниг бошлангич ижтимоий шароити шундайки, улар ишчини ижтимоий химоя килиш билан бирга маънавий тарбиялаб боришади,инсон психологиясидан тугри фойдаланишади, ишчини ишга тайёрлаш жараенида халкка маълум булган услубларни куллашади, яъни бажариладиган ишнинг нозик томонларини ва катъийликнинг ургатишади. Ишчи тез-тез иш жойини узгартириши каттик кораланади, шу сабабли ишчилар бир иш жойида узок йиллар давомида ишлаб уз компаниясига жуда содик булишади. Натижада ишчиларнинг тажрибаси ва малакаси жуда юкори булади, бу эса уз навбатида мехнат унумдорлигининг усишига, юкори сифатли махсулот ишлаб чикарилишига олиб келади.

Махсулот ишлаб чикариш билан унинг сифатини назорат килиш жароёни хеч качон ажратилмайди ёки бир-бирига карама-карши куйилмайди. Уларнинг фикрича, назоратни кучайтириш ёки назоратчининг хукукини кучайтириш билан юкори сифатли махсулот олиб булмайди. Вахолагки, махсулот сифатини тайёр булгандан кейин эмас, аксинча уни таёрлаш жараёнида, хар бир бажарилган ишдан сунг назорат килиш керак. Назоратчининг асосий вазифаси сифатсиз махсулот ишлаб чикараётган ишчини топиб, уни жазолаш эмас, балки унинг сабабини излашдан ва бартараф килишдан иборат булиши керак. Мана шу услубни японлар тугри йулга куйганлиги сабабли хар бир ишчи уз-узини назорат килишга урганган ва доимо уз устида изланишлар олиб боради. Компанияларда сифат гурухлари ташкил килинган.

Бизда хам хар бир тадбиркор рахбар иш жойларида мана шундай услубни ташкил кила олиши керак. Шундагина сифатсиз махсулот сонини камайтириб, юкори сифатли махсулот олишга эришиш мумкин. Юкори сифат факатгина махсулот сотиш куламини кенгайтириб, таннархини камайтирибгина колмай, балки мехнат унумдорлигини оширишдаги асосий омиллардан биридир. Шундагина ишлаб чикаришни кенгайтирмасдан, ишчилар сонини узгартирмасдан куплаб махсулот олишга эришиш мумкин.

Бозор иктисодиёти шароити бошкарувида узак ва якин муддатларга мулжалланган режалар тузиш, карорлар кабул килиш, ижрочилар уртасида ишларни таксимлаш, карорлар ижросини назорат килиш, ижрочиларни рагбатлантириб бориш каби ишлар хам тадбиркор рахбар зиммасидадир.Бошкарув карорлари ичкива ташки омилларга эга булиб, улар оддий ва зик шароитларда бир карорни тайёрлаш вакабул килишда жамоа фаоллариниг катнашуви хам тадбиркор рахбар ташкилотчилигини, бошкарувни обру-демакратик услубда олиб боришни курсатади. Тадбиркор рахбар ташкилотчилиги - мехнат жамоасини уюштириш, жипслаштириш, ишлаб чикариш ва тарбиявий жараёнларга тъсир курсатиш, гурух фаолиятини олий максадларга карата олиш кобиляти каби масалаларни камраб олади. Тадбиркор рахбар жамоани моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чикаришига рахнамолик килар экан, шуни унутмаслик керакки, одамлар бир-бирлари билан узаро муносабатда бир-бирларига хар жихатдан мухтож, шахсий эхтиёж ва максадларга эгадирлар. Шу боис хар кандай тадбиркор-рахбар энг аввало инсоний кадриятларга диккат-эътиборини каратмоги лозим булади.

Тадбиркор рахбарнинг тошкилотчилик кобилятининг иккинчи йуналиши - ишлаб тизимини яхшилаш тадбирларига каратилмоги, яъни жамоада ахлокий-рухий мухтни карор топшириш, яеги технологияни жорий этиш, кучларни тезкор ишларни бошкаришга каратиш, бошкарувдаги одамларни имкон кадар камайтириш, янги ходимлар малакасини ошириб бориш, одамлардаги “бокимандалик” рухиятига бархам бериш, ишда хар хил можаролар келиб чикишига йул куймаслик, мехнат интизомига катта риоя килишдир.

Бозор иктисодиёти шароитида тадбиркор рахбар фаолиятининг мазмуни- унинг бошкариш санъатини нечоглик эгаллагани, яъни одамларни жамоага уюштириш, ишларни узок ва якин муддатларга режалаштириш,назорат килиш,ахборотлар айрибошлаш, бошкаришни укув билан ташкил этиш каби мезонлар билан хам изохланади. Бкнда тадбиркор рахбар онглилиги, тадбиркорлилиги,ишлаб чикаришни укув билан ташкил этиши натижаларга эришиши, одамларнинг моддий ва маънавий эхтиёжларининг кондириб борилиши, унинг гурух, жамоа жамият олдида маъсулият, бурч туйгусини чукур хис килиши мухим ахамиятга эга.

Тадбиркорнинг ташкилотчилик кобиляти хамма нарсада муваффакиятга эришувининг мухим шартидир. Кандай тадбиркор рахбар муваффакиятга тез эришади? Рухиятшунос олимлар унинг бир неча омилларга борликлигни таъкидлаганлар. Булар куйидагилардир:

1.^ :

- жамоада соф ахлокий мухид пайдо кила олиши, хамманинг хамкорликда харакат килишини таъминлай олиши;

- одамлирни ишонтира олиши ва жамоада узаро яхши муносабатларни карор топтириши учун шарт-шароит яратиши.

^

- тадбиркор уз кул остидагиларнинг нимага кодирлигини хисобга олиб ишларни таксимлаши ;

- одамларни уюштиришнинг энг мухим омилларидан фойдаланиши;

- хар бир кишининг рухий- психологик кайфиятларига мос равишда мулокат килиши.

^

- ишлаб чикариш ва бошка жабхаларда хар хил муаммоларни хал этишда энг кулай йулларни излаб топиш;

- виждонлилик ва адолатлилик;

- бошлаган ишларни охирига етказиш.

^

- касбий малака ва куникмага эга булиши;

- техник вазифаларни хал этишга укувлилиги;

- янгиликлар ва гояларни ишлаб чикаришга жорий этиб бориши.

^

- мустакил равишда карорлар кабул кила олиши;

- кабул килган карорининг окибати ва натижаларини кура билиши;

- ишлаб чикаришда содир булувчи турли холатларни хисобга олиб бориши, тнагликдан кутулиш йулларини излаши;

- нотугри карор кабул килганда уз хатоларини буйнига олиши;

- ходимларни бошкарув масалаларини хал этишга купрок жалб этиши.

^

- уз ваъдаси,сузининг устидан чикиши ;

- одамларни бир-биридан ажратмаслиги - хаммага боб-баравар муносабатда булиши;

- уз кул остидагиларга ва бошкаларга тавозеъда булиши ва узини тута олиши, одоблилиги ва мулойимлилиги;

- одамларга эхтиётлик билан муносабатда булиш, имкон кадар хар бир кишининг рухий-психологик хусусиятларини хисобга олиб, муомалада булиши.

^

- уз хатти-харакатларини танкидий бахолай олиши;

- уз имкониятларини хисобга олиб ишлаши;

- бошкаларнинг унга берган яхши ва ёмон бахоларни тахлил этиб бориши ва уз фаолиятида намоён килиши.

Тадбиркор рахбар узида куйдаги рухий-психологик, физиологик, ахлокий, маънавий ва ишбилармонлик хсусиятларини мужассамлаштирган булиши керак.

^

1. Нутк ва тафаккур сифатлари - кучли хотира, доимий диккат, соглом акл, фикр кенглиги, чукурлиги, тезлиги, муаммо мохиятини тез англаб олиш, ижодийлик, маънавий кизикишларнинг хар томонламалилиги, фикрни огзаки ва ёзма шаклда киска, тушунарли аник тарзда ифодалаш.

2. Характер сифатлари - максадга интилувчанлик, далиллик, мардлик, ишонч, узини тута билиш, узи ва бошкаларни буйсунтира олиш ва таваккал килиш кобиляти , кийин вазиятларда хам мулохазакор булиш кобиляти, хазил-мутоиба туйгуси булиши.

3. Хис - туйгу сифатлари - хис-туйгуларни тургунлиги, аниклиги, ифодалилиги, кучли хаяжонли холатларда тугри харакатлар килиш кобиляти, мулокатга киришганда бошкалар кайфиятини хис-туйгуларини хисобга олиш, уз хис-хаяжонлари ва кайфиятларни бошкара олиш.

4. Хулк-атвор сифатлари - харакатга интилиш ва уни химоя этиш, самимийлик, халоллик.

Тадбиркор рахбар шахсининг рухий - физиологик сифатлари :

1. Арзимас нарсалардан жахли чикмаслик, аччикланмаслик, баъзан куриб курмаганга олиш.

2. Рухий жараёнларда босиклик.

3. Рухий, хаяжонли хавф - хатар холларида уртача булиш.

4. Узини англашда фаоллик кайфиятда ута сезгирлик.

5. Жисмоний соглом ва бошкалар.

Тадбиркор рахбарнинг ахлокий, маънавий сифатлари:

1. Мехнатсеварлик, одамларга нисбатан дустлик, инсонпарварлик, самимийлик, халоллик, виждонлик, сабр-матонат, холислик.

2. Тартиблилик ва интизомлилик, узига ва бошкаларга талабчанлик, узгалар фикрини тушуниш ва хисобга олиш.

^

Соха ва касб сирларини яхши билиш, юкори укув ва малака, янги технология талабларига мос билими ва тажриба, ишлаб чикариш техника ва технологичсини чукур билиш, бошкариш усулларини яхши узлаштирган булиши, уз билими, малакаси куникмаларини ошириб бориш, ахборат айрибошлашни билиш ва хоказо.

^ - тоза озодалик, тартиблилик, зиёлилик, кийим-кечакда, хулк-атворда нафосатлилик, саранжон-саришталик ва бошкалар.

Мана шу хусусиятларни уз фаолиятида намоён килган тадбиркор рахбар бозор иктисодиёти талабларига тулик жавоб беради. Зеро, бозор муносабатлари мехнат жиддий асосларда технологик жараёнлар билан кушиболиб боришни, тезкорликни, малака ва укувни, касб-хунарни яхши эгаллашни таказо килади. Ишлаб чикариш, савдо-тижорат, хизмат идоралари, халк хужалигининг барча тармоклари тадбиркорлари хорижликлар билан хамкорлик килиш, шартномалар ва битимлар тузим, музокаралар олиб бориш укувини намоён этишлари хам бозор муносабатлари талабидир.

Тадбиркор рахбар уз кул остидагиларга фаоллик, онглилик, ижодкорлик, интизомлилик, уз-узини тарбиялаб бориш сифатларини карор топтирсагина, у мехнатда хам, хизматда хам, эл-улус орасида хам обру топади. Шунингдек, тадбиркор рахбарнинг купчилик билан муомила-мулокат килаолиш кобиляти хам унинг ташкилотчилигидан нишонадир.

Тадбиркор рахбар ташкилотчилиги уз кучи ва вактини тугри таксимлашида, карорлар кабул килиши ва хал этишда гоят аниклик, хукколик билан иш куришида хам намоён булади. Хсусан, тадбиркор рахбарнинг нихоятда акилли, тарбияланган, фикри теран булиши, бозор иктисодиёти шароитининг мухим талабидир.

Тадбиркор рахбар мехнат жамоаларини уюшиши, жипслашиши ва ривожланишининг рухий- психологик жараёнлари боскичларини хисобга олиши керак.

^ Жамоага уюшишнинг жипслиги хамкорликда фаолият килш заруратидан келиб чикиб, аъзоларнинг малакаси, кобиляти, кизикишларининг бир жойга жамланиши билан изохланади. Шахсий эхтиёжларни кондиришдаги фаолият кишиларни жипслаштиради. Тадбиркор рахбар мехнат жараёнида кишиларнинг билими, касби,малакаси, ёшини хисобга олиб, уларни жамоага туплайди. Бунда тадбиркор рахбарнинг ташкилотчилик кобиляти намоён булади.

^ Тадбиркор рахбар жамоа хар бир аъзосининг мехнатга муносабатини аниклашга киришади. Кимки фаолиятининг ижтимоий ахамиятини чукур англасагина узининг бор кучи, ижодкорлигини ишга сафарбпр этади. Жамоада “фаоллар ва дангасалар, халакит берувчилар” булиши мумкин.

Тадбиркор рахбар бундай холда ходимлар урнини алмаштириш, мехнатга муносабатини узгартириш,уз ишига кизиктириш, ташаббус курсатишга ундаш оркали жамоа фаоллигини тахминлайди. У бу ишларни кул остидагилар фаолиятини кузатиш, назорат килиш, бахолаш, мехнат натижаларини салмоклаб куриш билан кушиб олиб боради.

^ Бу боскичда “колоклар”, халакит берувчилар” колмайди. Уларнинг шахсий кизикишлари ва эхтиёжлари жамоа фаолияти билан чирмашиб, мослашиб кетади. Соф ахлокий-рухий мухид яратилган мехнат жамоасида фаоллик, ижодкорлик, касбга кизикувчанлик баркарор тус олади. Шахсда яхши ният пайдо булади, максад ва эхтиёжларини кондиришга интилиш, мехнатсеварлик кучаяди. Хамкорликдаги мехнатдан завк олиш шахслараро муносабатларни яхшилайди.

^ Шу боскичда жамоа хис-туйгулари бир максад йулида умумлашади. Жамоавий фаоллик вужудга келади, анъанавийлик карор топади. Инсон уз кизикишлари ва интилишларини жамоа хаётига боглайди. Атрофдагиларга ишончи ортади, дустлик ва мухаббат ришталари мустахкамланади. Бу жараёнларда тадбиркор рахбар зиммасига катта масъулият юки тушади. Бунда тадбиркорнинг узига хос иш юритиши, бошкарув укуви, ташкилотчилиги, тарбиявий ишлар олиб бориш махорати яккол намоён булади.

Яхши тадбиркор рахбар учун маълум шахсий сифатлар зарур. У катъиятли ва чаккон, хакконий билимларга зийрак булиши керак. Тадбиркор узига керакли фикрларни йига билиши керак. 99 фоиз илгор гоялар мутахасислар билан мулокатда юзага келса, 1 фоиз гоялар илхом пайтида одамларни эшита билиши караб юзага келади. Бунинг учун сухбатлашишни билиш, урганиш, шахсий гаразларни унутиш, гояларни тартибга солиш, энг асосийси доимо укиши керак. Акс холда у уз ишини бахолай олмайди.

Тадбиркор рахбар бозор шароитида уз хукукидан тула фойдаланиши ва зарур холларда куйдагиларни амалга ошириш керак:

- ёмон ходимлардан воз кечиш; уз ходимларидан зарурий натижаларни талаб этиш; фикирлаш кобилятига эга булганларни гояларга йуналтириш; курсатмаларни бажараётганларга буйрук бериш ва бошкалар.

Тадбиркор рахбар катъий буйруклар бериши, буйрукнинг бажарилиши окибатларидан вофик булиб туриши зарурдир. Шунинг учун у ходимларнинг ички хсусиятларини билиши керак. Баъзан ходимлар касддан мехнат интизомини бузадилар. Бунга сабаб моддий таъминотининг уз вактида булмаслиги, бир неча вазифани бир вактда берилиши, аник бажарилиш вакти курсатилмаганлиги, мукофотлаш шаклининг номукаммаллигидир.Бунинг учун тадбиркор рахбар кишилар камчиликларига сабр-токат билан ёндошиши керак.

Тадбиркор рахбар ишчанлик ва талабчанликни одамийлик билан уйгунлаштириши кишиларда яхши кайфият тугдиради. Беъмани латифа ходимлар хафсаласини пир килади, оддийлик кадрланади. Баъзан тугилган кунларда яхши ходимларникига бориш мумкин, ёмонларникига хушфеъллик билан рад жавобини бериш хам мумкин.

Тадбиркор рахбарда мансаб обруси ва демакратик бошкариш усули бор. Уларга хос барча яхши томонларни уйгунлаштириб кабул этиш керак. Масалан, мансаблавзим усулдан - мустакил карор килиш, журъат, шахсий жавобгарлик; демократик усулдан-кишиларни фаолликка чакириш, ижодга шахсий гурурни шакиллантиришга чакириш.

Тадбиркор рахбар камсукум, катъий, халол, шижоатли булиб, у демакратик усулда ишчи-хизматчиларни фикри, таклифи, мулохазалари билан хисоблашиб иш куради. Шу билан бир каторда корхонада интизомни, тартибни талабчанглик билан назоратга олдиради. Сифат билан курсаткични эътибордан сокит килмайди. Мехнатни аник хисоб-китоб, режа билан килишга эришади. Узининг кобилятига объектив бахо бера олади. Кадрлар танлашда, иш жараёнида таниш-билишчиликка эмас. асл мутахасисларга суянади.

Тадбиркор рахбар кул остидаги ходимлари билан узи уртасида “расмий девор” пайдо булишига йул куймайди. Каттани-катта, кичикни-кичик урнида куради. Жамоанинг туй- маракасида иштирок этгандаям турида эмас, балки тадбиркорлик билан корхонани, жамоани бойитиш ва шунинг баробарида узининг хам бирини икки килшдир. Тепадан бериладиган буйрукни уз “элаги”дан утказиб бажаради. Кискаси, том маънода у ишбилармон, тадбиркор булади.

^

Кишиларнинг тил воситасида узаро муносабатда булиш жараёни нутк дейилади. "Нутк" ва "тил" тушунчалари бир-биридан фарк килади. "Нутк - одамларнинг узаро муносабатда булиш максадида тилдан фойдаланиш фаолиятидир. Хар бир киши муомалани узича амалга оширади. Муоала муайян тил воситалари ёрдамида юз беради.

Т и л - ана шу воситалар - товушлар, сузлар, жумлалар, уларнинг богланишлари тизими, яъни товуш ва суз бойлиги хамда грамматик шаклларидир. Тил - нутк воситасида муомала жараёнида пайдо булади ва тайёр холда узлаштирилади.

Нутк билан тафаккур узаро узвий богланган. Одам уйлаётганида фикрларини аввал ичига сузлар, жумлалар тарзида - ички нуткида ифодалайди. Нутк муомаланинг ишончли воситаси булиши учун муайян талабларга жавоб бериши, айникса, икки сифатга эга булиши керак: 1) нутк муайян тил коидаларига риоя килиши; 2) нутк тингловчида и ш о н ч хосил килиши, яъни мазмундор, аник, тушунарли, мантикий, образли, хис-хаяжонли булиши керак.

Нутк - мантикий изчиллик ва адабий тил коидаларига риоя килингандагина сифатга эга булади. Лексик, грамматик, услубий коидалар адабий тилнинг хамма куринишлари учун характерли булса, орфография ва пунктуация нормалари адабий тилнинг факат ёзма шакли учун, орфоэпия нормалари эса огзаки шакли учун хос булади.

Нутк маданияти деганда мантикий изчилликка ва адабий тил нормаларига риоя килган холда тугри, аник, ва ёкимли сузлаш тушунилади. Нутк канчалик тугри ва аник булса, у шунчалик тушунарли булади; нутк канчалик ёкимли ва ифодали булса, у тингловчига (укувчига) шунчалик кучли таъсир этади. Тугри, аник ва ёкимли гапириш учун тил бойликларида мазмунга мос зарур сузни танлай олиш, сузни уринсиз такрорламаслик (лексик нормаларга риоя килиш), суз шаклини ва гап турини тугри куллаш (грамматик нормаларни ва коидаларни яхши билиш), услуб бирлигини саклаш (услубий нормаларга риоя килиш), нуткнинг таъсирчан булишини таъминлаш огзаки нуткда орфоэпия, ёзма нуткда эса тугри ёзиш коидаларига риоя килиш) лозим. Тилнинг софлини, мазмуннинг аниклиги ва таъсирчанлиги учун кураш маданият куроли учун курашдир. Бу курол канчалик уткир, максадга канчали аник йуналган булса, у шунчалик голиб булади.

Нуткда одамларнинг карашлари, сайи-харакатлари, эътикодларига таъсир этади. Айтилаётган суз тугрилигича, унинг панд-насихатларига амал килиш зарурлигига ишонч пайдо килди. Нуткда одамнинг сифат ва фазилатлари - хушфеъллиги ёки бадфеъллиги, самимийлиги ёки тошюраклиги, мулойимлиги ёки куполлиги, жасурлиги ёки журъатсизлиги акс этади. Нутк огзаки ва ёзма куринишларга эса. Нуткнинг бу шакллари, аввало, у ёки бу тил воситасида вужудга келиб, улар грамматик тузилиши, баён усули билан бир-биридан фарк килади.

^ Хар кандай ишнинг ечими на факат билиш, балки коммуникатив жараён хамдир. Агар билиш томони купинча ёзма нутк шаклида гавдалантирилса, коммуникатив жараён эса асосан огзаки нутк билан богликдир. Огзаки нутк расмий вазиятда (турмуш вазияти, уй шароитидан фаркли уларок) икки ёки бир неча киши уртасидаги гаплашув (диалог ёки монолог) сифатида куринади. Жонли алоканинг соддалиги огзаки нуткнинг бирмунча тартибсизликка олиб келади: одам бир вактнинг узида хам фикрлайди, хам гапиради, сузларни пухта танлаш учун унда деярли имконият йук, фикрни идодалаш шакли хам уни унчалик ташвишлантирмайди - агар сухбатдоши тушунмаса кайта сурашига ишонади, бунинг устига огзаки алока пайтида купинча имо-ишора, мимика, баъзан эса гапирувчиларнинг назар доирасида булган ашёлар хам "ёрдам беради". Хатто олдиндан тайёрланган огзаки нутк сузлашаётган пайтда гапираётган киши узини кайта тиклаб, нуткини "табиий" йулга йуналтираётганда тузилган аник вазият туфайли катор узгартиришларга дуч келиши мумкин.

Огзаки нуткнинг тил хусусияти соддалиги билан фаркланади. Огзаки нуткда сузларни ишлатиш ёзма нуткка караганда эркин - гапирувчи уз ихтиёрига караб факат мазкур ходисага кулланувчи сузни кандайдир маъно билан бериши мумкин. Огзаки нуткнинг лугавий таркиби унчалик катта эмас, грамматик шакллардан олмош, юкламалар, отларнинг бош ва тушум келишиклари бирмунча купрок кулланилади. Гапларнинг синтектик тулик булмаслигига дуч келинади. Жумлалар нутк давомида бошкача тузилиши мумкин, турли тулдиришлар, кушимчалар билан килинадиган тухтамлар, суз бирикмаларидаги узилишлар, бир бинтактик якунланмаган гапларнинг бошкасига утиши - ана шундан.

Огзаки нуткда сузларнинг тартиби фикрнинг шаклланиши изчиллигига аксини курсатади, айтилган фикрда асосий нарса оханг билан ажралади. Огзаки нуткда англашилмовчиликлар, шунингдек, тахрир килинмайдиган хатолар хам булиши мумкин. Огзаки нуткни ёзаётган одам унинг жумласини синтактик томондан шунчаки якунлабгина колмай, балки гапираётган одам нуктаи назаридан туриб, уни укиб олиши ва у назарда тутган "шахсий фикрни" етказиб бериши керак. Лекин огзаки нуткни кайд этиш энг юкори туликликда амалга оширилганда хам ёзма айни маънода кучириш мутлако мумкин эмас - огзаки нуткнинг алока айлининг узига хос хусусияти ана шундай. Огзаки нутк - хамма вакт "жонли суз", - гапирувчи одам нуткни кабул килувчига айнан таъсир этадиган кили билан бевосита алокада булиш имкониятига эга.

Ёзма нутк беркарор: у доим аввалдан уйланади, кейин мазкур ахборотни саклаб, ёдга туширадиган маълум бир матнда амалга оширилади. Матнни укиб, хар кандай пайтда мувофиклигини билиш учун "олдинга кетиши", ёки аксинча унинг кисмларига кайтиш ва улар уртасидаги алокани мантикан урнатиш мумкин. Ёзма нуткнинг тартиблигига унда фойдаланилган гап тузилишининг синтактик томонидан туликлиги билан эришилади. Ёзма нуткда кушма гапларнинг богловчи, ажратувчи, бирлаштирувчи, шартли, аникловчи ва бошка муносабатларини ифодалайдиган богловчиларнинг турли намуналаридан фойдаланилади. Ёзма нуткдаги содда гаплар, купинча, сифатдошли ва равишдошли жумла курилиши билан тузилади. Ёзма нуткнинг синтектик курилиши учун, шунингдек, олд кушимчали отлар куплаб ишлатилиши билан характерлидир.

Нотиклик санъати кухна санъатлардан бири. Бу санъатда тарихий давр ва жамият хаёти акс этади. Ижтимоий-иктисодий ва маънавий хаёт уз ифодасини топган. Тараккиёт ва таназзул даволари булган. Овропада юнон, Шаркда Хитой, Хинд, ислом нотиклик санъатлари тараккиёт этган.

Жамият хаётининг хамма жабхаларида нотиклик санъати мавжуд. Нотиклар - рахбарлар, диндорлар, муаллимлар, хукук ходимлари ва бошкалар. Нотиклик санъати ижтимоий мавке жихатдан куидаги гурухларга булинади:

^

  1. ижтимоий-сиёсий, иктисодий-маънавий мавзудаги маърузалар;
  2. хисобот маърузалари;
  3. сиёсий нутклар;
  4. дипломатик нутклар;
  5. митинг нутклари;
  6. харбий мавзудаги нутклар;
  7. илмий-оммабоп нутклар;
  8. таргибот нутклари;
  9. сиёсий шархлар.
^
  1. укув маърузалари;
  2. илмий маърузалар;
  3. илмий ахборотлар;
  4. илмий шархлар.
III. Суд нотиклиги:
  1. кораловчи (прокурор) нутки;
  2. окловчи (адвокат) нутки;
  3. уз-узини химоя килиш нутки.
^
  1. маддия (юбилей, багишлов) нутклари;
  2. таъзия (мотам) нутки;
  3. табрик-кутлов нутки.
V. Диний нотикли:
  1. хутба (жума ва хайит номозида диний арбоб нутки)
  2. ваъз (кенг оммага мулжалланган бадиий-эмоционал нутк).

Нутк мадинияти анча сертармок, мураккаб вокелик. Нутк маданияти тушунчаси тил грамматикасининг барча конун-коидаларини, адабий талаффуз нормаларининг мажмуасидан иборат булган орфоэпик коидаларни, талаффуз масалаларини, билим, маданий савия ва ахлокий карашлар каби жуда куп сохаларни уз учига олади.

Содда, хар бир конкрет вазиятда тушунарли булган, адабий талаффуз нормаларига мос келувчи аник ва равон нуткни маданиятли нутк дейиш мумкин.

Бирок аниклик, соддалик, тушунарлилик ходисаларининг узи хам нисбий характерга эга. Ана шундан нутк маданияти ходисасига хос булган хусусият, яъни нутк маданиятининг касб-кор билар, аникроги, нутк маданиятининг турли сохалар билан алокадор булган хусусияти келиб чикади. Бошкача килиб айтганда, нутк маданиятининг узи, огзаки маънода хам, ёзма маънода хам бир неча куринишга булинади. Улардан энг мухимлари:

  1. оммавий нутк маданияти;
  2. касб-кор нутк маданияти;
  3. сахна нутки маданияти.
Ана шу хар бир соханинг узи таркибан яна бир талай хусусиятларга эгаки, уларнинг хар бири хам айрим-айрим мулохаза юритишни такозо этади. Хуш, нутк маданиятининг касб-кор билан алокадор булган хусусияти ёки нутк маданиятидаги ана шу куринишнинг табиати кандай?

Маълумки, илму фаннинг хар бир сохаси уз атамалари, тушунчаларига эга. Шунинг учун хам, бирор кишининг нутк маданияти даражасига бахо беришда ана шу омилни хисобга олиш керак.

Амалий йигилишлар ва сухбатлардаги нуткларда содир этиладиган холатларни, аввало, кечириб булмайди. Аммо нотикнинг сузини були, лукма ташлаш хам одобдан эмас. Нотик сузини такомлагунча сабр этиш, кейин рухсат олиб сузлаш, "тузатишда" куполликка, беандишаликка, одоб-ахлок доирасидан четланишга йул куйиб булмайди. "Тузатиш"да гоят назокат ва мулойимлик зарур.

Амалий мулокотда рахбар "мен"ни куп такрорламаслиги, шахсий ва оиласига тегишли масалалардан суз очмаслиги керак. Мабодо сузловчининг ташки киёфасида ёки уст-бошида камчилик курса, уни курмаганга олиш, ёнида утирган сухбатдошларга курсатиб, унинг диккатини шу нарсаларга тортиш, кулиш хам ёмон фазилат хисобланади. Амалий мулокот пайтида бошни сарак-сарак килиш, пичирлашиб, уйкусираб утириш, кулни хемраш, дастак килиш хам тарбиясизликдир.

Телефонда сузлашишнинг узига хос маданияти, одоби, коидалари борки, кундалик хаётда бунга хамиша хам амал килавермаймиз. Айтайлик, бирок жойга телефон килмокчисиз. Шунда биринчи галда сизга нима керак булади? Албатта уша жойдаги телефон раками-да. Нега хаммага аён бу оддин хакикатни эслаяпсиз дейсизми?

Айтишларича, шахмат буйича жахон чемпиони Г.Каспаровнинг хотираси нихоятда кучли экан. У узига зарур булган телефон ракамларини ёдида саклаб колгани учун махсус дафтар тутмас экан.

Афсуски, хамма хам Каспаров булолмайди. Чора битта - телефон ракамлари учун алохида ён дафтар ёки махсус дафтар тутиш лозим. Купчилик шундай килади хам. Лекин оддий тартиб-интизомни назар-писанд килмайдиган кишилар хам борки, улар локайдликлар учун аввало узлари азият чекадилар, керакли телефон ракамини кидириб (бир парча когозга, газета чеккасига пала-партиш езиб куйилган ракамни топиш осон булмайди), бехуда вакт сарфлайди. Уша ракамни топиб беришларини сураб хамкасблари, якин дустларини хам безовта килади. Бу хам камлик килгандек, илтимос килинган ракамни айта бошласангиз "Шошмай туринг, козоз-калам кидирай" дея узок муддат куттириб куйишдан хижолат чекмайди. Вахоланки, хох ишхонада, хох уйда булсин, телефон ёнида когоз-калам хамиша тахт туриши керак.

Хуллас, нотиклик санъати (нутк мадиняти, сузлашиш одоби) разбар фаолиятининг мухим таркибий кисмидир. Яхши нутк - кобилиятлилик ва истеъдодлилик нишонасидир.

^

Тадбиркор рахбар фаолиятида хар хил зиддият (конфликт)лар ва можоролар учраб туради. Мехнат шарт-шароитлари, мехнат натижалари, моддий ва маънавий эхтиёжларнинг кондирилмаслиги, мехнатдан коникмаслик туфайли тадбиркор рахбар ва ходимлар уртасида зиддиятлар ва можаролар келиб чикади. Бу ерда тадбиркор рахбар билан ходимлар уртасидаги ва шахслараро зиддиятларни фикрлаш керак. Бу холлардаги зиддиятларнинг бир неча сабаблари мавжуд.

^ - мехнат воситалари билан мехнат жараёнлари, шарт-шароитлари уртасидаги зиддиятлар. Асбоб-ускуналар, жихозлар эскилиги учун мехнат шароити ёмон, мехнат унумдорлиги паст ва хоказо. Булар ходимларга гамхурлик килишга тусик, моддий ва маънавий эхтиёжлар кондирилмаслигига сабаб булади.

^ - мехнат натижаларини тугри бахоламаслик, мехнатни тугри тахсимламаслик. Булар ходимларга норозилик тугдиради.

3. Ижтимоий-касбий сабаблар - ходимларнинг билими, малакаси ва касбмахоратини назар-писанд этмаслик, ходимдан уз урнида фойдаланмаслик, мехнат конунчилигига амал килмаслик.

4. Ижтимоий-демографик сабаблар - ходимларнинг ёши, жинси, миллати, маълумоти каби омилларни, оилавий шароитларини инобатга олмаслик.

^ - ходимлар фаолиятидан яккол кузга ташланадиган яхши ва ёмон хулкларини, кобляти, кизикишлари, хотираси, тафаккури, хис-туйгуси каби рухий холатлар билан хисоблашмаслик.

Тадбиркор рахбар фаолиятида кул остидагилар билан мулокат-муомилада хам зиддиятли холатлар руй беради. Бунда тадбиркор рахбарнинг ёки ходимнинг калондимоглиги, муомила маданиятининг пастлиги, кизиккон-жиззакилиги, курс-куполлиги, тундлиги ва бошкалар сабаб булади. Ходимнинг дангасалиги, ялковлиги, махтанчоглиги, локайдлиги, бепарволиги каби ёмон хислатлар хам баъзан зиддиятлартугдиради.

Тадбиркор рахбар ва ходимлар уртасидаги рухий-психологик зиддиятлар келиб чикиши уч холатда яккол кузга ташланади: 1) мехнат жараёниниг нотугри уюштирилиши; 2) шахслараро муносабатларнинг хилма-хиллиги ва мураккаблиги;

3) жамоа аъзосининг шахсий узига хослиги.

Тадбирклр рахбар бундай зиддиятли холатларни тугри идрок этиши, уларни тахлил этиш, бахолаши мухим ахамиятга эга. Агар тадбиркор рахбар хар бир зиддиятли ходисага холисона, дустона, самимий муносабатда булса масала тугри ечимини топади, агарки душманларча, хатто жиззаки, енгилтаклик билан бахоласа носоглом ахлокий-рухий мухит пайдо булишига йул куяди. Тадбиркор рахбар хар кандай зиддиятли холатда узини тутиши, босик булиши, узокни кузлаши, муроса-мадора килиши, холатга мослашиши,сухбатдошини хамкорликка, яхшиликка даъват килиши яхши натижа беради. Агарки, мансабини, обрусини суъистемол килиб , учакишса, ракобат ва адолат килса, узига ва бошкаларга, жамиятга ахлокий-маънавий жихатдан катта зарар келтиради. Агарки, тадбиркор узокни кузлаб иш тутса, хамсухбат хар канча кайсарлик килмасада, мазкур муаммога яни кайтишини, бироз кутиб туришни таклиф килиб, уни кундиради ва таранг муносабатни бироз юмшатади.

Тадбиркор рахбарнинг хар кандай зиддият ва мажорани бартараф этиш йуллари:

1. Мажоронинг келиб чикиш сабабларини аниклаши ва унинг уткирлашишига йул куймаслик учун чора -тадбирлар куриши.

2. Мажорали вазиятни юмшатиши - зиддиятга борган кишилар билан ошкора сухбат ва улар сонини камайтириш чораларини излаши.

3. Вазиятни тула идрок этиши узлаштириши - “ахвол”нинг хужайини булиб олиши ва катъий чора куриши.

4. Мажоро ва унинг айни вазиятларини чукур тахлил килиши:

а) мажоралашаётган томонлар ва гувохлар алохида сухбатлашиши;

б) уларнинг максади, кизикишлари, хулк-атвори, касби, тажрибаси, турмуш шароити ва бошка рухий-маънавий жихатларни урганиш;

в) мажорали вазиятнинг сабаблари, нима масалада экани, унга жамоанинг муносабатини аниклаши;

г) мажора хакидаги хар хил ахборотларни асли билан солиштириш;

5. Мажорани хал этишнинг хар хил усулларини ишлаб чикилиши ва тахлил килиши.

6. Мажорани хал этишнинг энг кулай усули, шакли, воситаси ва шароитларини танлаш.

7. Танланган усулларни жамоанинг тарбияси, мехнат вазифалари, максадлари билан киёсланиб, торозига солиб куриши.

8. Танланган ва текширилган усулни куллаб мажорани бартараф этиш.

9. Мажора бартараф этилганидан хаммани хабардор килиш.

10. Мажора келтириб чикарган томоннинг но хаклиги исботлангандан сунг уларни тугри йулга бошлаши ва бошкалар.

Хуллас, бозор иктисодиёти шароитида хар кайси бугиндаги тадбиркор шуни тушуниб етмоги керакки, хар кандай шароитда хам инсонга гамхурлик килиш, инсон рухий холатини баркарор этишга каратилган жараёнларни ташкил этиш ва ёуналтириш, жамоанинг хар бир аъзосини мехнатдан моддий ва маънавий коникиш хосил килишига эриштириш унинг зиммасидаги мукаддас вазифадир.

Таянч иборалар.

Бошкарув услублари: тарбиявий услуб, моддий-рагбатлантирувчи услуб, маъмурий-ташкилий услуб, бошкариш санъати, Япониянинг бокариш услуби, бошкарув карорлари, рахбарнинг ташкилотчилик кобилияти, рахбарнинг рухий-психологик хусусиятлари, рахбарнинг рухий-физиологик сифатлари, рахбарнинг ишбилармонлик сифатлари, рахбарнинг нутк маданияти, рахбар томонидан зиддиятларни бартараф этиш усуллари.

Назорат ва мулохаза учун саволлар.

  1. Бозор иктисодиёти шароитида бизнес психологиясининг мазмуни ва мохияти нималардан иборат?
  2. Бошкариш санъати деганда нимани тушунасиз?
  3. Тадбиркор рахбар фаолиятининг бошкариш санъатидаги характерли хусусиятлари нималардан иборат?
  4. Сизнинг-ча, тадбиркор рахбарнинг рухий-психологик хусусиятларининг мухим томонлари нималардан иборат.
  5. Рахбар ходимнинг бошкариш фаолиятидаги рухий-психологик жараёнлари боскичларининг мохиятини тушунтириб беринг.
  6. Хужалик фаолиятини бошкариш давомида рахбар билан ходим уртасида юзага келаётган зиддиятлар сабабларини изохлаб беринг.
  7. Сизнинг-ча, рахбар томонидан зиддиятларни бартараф этишнинг яна кандай йуллари булиши мумкин?

Адабиётлар руйхати

Асосий адабиётлар

  1. Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида. - Т.: Узбекистон, 1995.
  2. Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида. - Т.: Узбекистон, 1997.
  3. Дэн Штайнхофф, Джон Берджес. Основы управления малым бизнесом. Перевод с англ. - М.: БИНОМ, 1997.
  4. Гуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. - Тошкент: ТДАУ, 1998.

Кушимча адабиётлар

  1. Гафуров Г.О. Психология ва муомала-мулокот одоб-ахлоки. - Т.: ТДУ, 1995.
  2. Радугин А.А. Основы менеджмента. - М.: Центр, 1997.
  3. Райзберг Б.А. Основы бизнеса. - М.: Ось -89, 1996.
Основы предпринимательского дела. Благородный бизнес. /Под ред. Ю.М. Осипова . - М.: Гуманитарное знание, 1992.

uz.denemetr.com

Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш

Кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш
  1. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий коидалари.
  2. Кичик бизнес корхоналарини тузиш, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий, хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари.

1. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий коидалари.

Узбекистон Республикасининг мулкчилик тугрисидаги, корхоналар тугрисидаги, хусусийлаштириш ва давлат тасаруффидан чикариш тугрисидаги ва бошка бир катор меъёрий хужжатларда куп укладлилик асослари белгиланиб, улар мулкчиликнинг барча шаклларининг тенг хукуклилигини карор топтириш, мулкдорларнинг хукукларини катъий химояланиши, хусусий мулкни янада химоя килиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва чет эл инвестицияларини жалб этишга каратилгандир.

Товар-пул муносабатлари ривожланаётган ва бошкариладиган бозор шароитида мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этиш, улар фаолиятининг, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари мазкур меъёрий хужжатларда кенг ёритиб берилган.

“Узбекистон Республикасида мулкчилик тугирисида”ги (1990 йил 31 октябрь) Конунида белгилаб куйилган мулк шаклларига мувофик куйидаги турдаги корхоналарга булинади:

- Узбекистон Республикаси фукароларининг, шунингдек ажнабий фукароларнинг индивидуал (хусусий ва шахсий) мулкига асосланган корхоналар;

- жамоа (ширкат) мукига асосланган жамоа, оила, махалла корхоналари, ишлаб чикариш кооперативлари; кооперативларга карашли корхоналар, акцияли жамиятларга, масъулиятли чекланган жамиятларга, узга хужалик жамиятлари ёки ширкатларига карашли корхоналар; жамоат ташкилотларининг корхоналари, диний ташкилотларининг корхоналари ва жамоа мулкчилигининг бошка шаклларига асосланган корхоналар;

- давлат мулкига асосланган республика давлат корхонаси, Коракалпогистон Республикаси давлат корхонаси, вилоятлараро, вилоят, нохиялараро, нохия, шахар давлат корхонаси ва корхоналарнинг бошка турлари;

- тула ёки улуш кушиб иштирок этишга асосланган (кушма корхоналар) республика мулки, Коракалпогистон Республикаси, ажнабий хукукий шахслар, фирмалар ва давлатлар мулки булган корхоналар;

- мулкчиликнинг аралаш шаклларига асосланган корхоналар.

Мулкчилик шаклларидан катъий назар, корхона ишловчилар сонига караб кичик корхоналар жумласига (4 мавзуда ёритилган) киритилган, бундай корхоналарни барпо этиш ва улар фаолиятининг узига хос жихатлари, макоми, уларни руйхатга олиш шартлари, шунингдек корхоналарни бу турга киритиш тартиби, Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар махкамаси ва Каракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тартибга солинади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик (бундан кейин тадбиркор деб аталади) фаолиятини ташкил этиш, уни ривожлантиришнинг хукукий асослари, шунингдек рагбатлантириш йуллари “Узбекистон Республикасида тадбиркорлик тугрисида” (1991 йил 15 февраль) ва “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тугрисида”ги (1995 йил 21 декабрь) Конунларида уз аксини топди.

Мазкур Конунлар тадбиркорликнинг иктисодий ва хукукий мустакиллигига кафолат беради, уларнинг хукук ва маъсулиятини аниклайди, тадбиркорларнинг бошка корхоналар ва ташкилотлар, давлат бошкаруви идоралари билан муносабатларини тартибга солади.

Бундан ташкари, фукароларнинг тадбиркорлик кобилиятини бутун чоралар билан ишга солиш, уларнинг ишбилармонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг хукукий кафолатлрини белгилаш асосида бозор муносабатларини жадаллаштиришга каратилгандир.

Тадбиркорлик тугрисидаги меъёрий хужжатлар мулкчилик ва хужалик юритиш шаклларини эркин танлаш, бу шаклларнинг тенгхукуклилик асосида амал килиши, узаро хамкорлик ва эркин ракобатлашув таъминланадиган шароитларнинг яратилишига кумаклашади.

Хуш, тадбиркорликнинг узи нима? Унинг фаолиятини амалга ошириш асослари ва ривожлантиришнинг асосий коидалари нималардан иборат?

Тадбиркорлик - мулкчилик субъектларининг фойда олиш максадида таваккал килиб ва мулкий жавобгарлиги асосида, амалдаги конунлар доирасида ташаббус билан иктисодий фаолият курсатишидир.

Узбекистон Республикасида тадбиркорлик:

- тадбиркорнинг шахсий мол-мулки асосида;

- тадбиркорнинг бошка фукаролар ва юридик шахслар, шу жумладан ажнабий фукароалар хамда юридик шахсларнинг мол-мулкларини турли шаклларда жалб этиши асосида;

- тадбиркорнинг давлат ва жамоат ташкилотлари мол-мулкларидан фойдаланиши асосида;

- юкорида кайд этилган шаклларни кушиб олиб бориш асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик фаолиятнинг ва мулкдор билан булган муносабатларнинг храктеридан келиб чиккан холда тадбиркорлик фаолияти мулкдор томонидан хам, хужаликни тулик юритиш хукуки асосида (ана шу чегаралари мулк эгаси томонидан белгиланган холда) мулкдорнинг мол-мулкини идора килувчи субъект томонидан хам амалга оширилади.

Хар кандай шаклдаги тадбиркорлик мулк эгасининг ишлаб чикариш жараёнида шахсан бевосита иштирок этишига ва (ёки) бошка фукароларнинг мехнатини куллаш йули билан фойдаланишига асосланади.

Тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий коидалари куйидагилардан иборат:

- конун билан такикланмайдиган хар кандай тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тадбиркорнинг узига тегишли булган мол-мулкдан фойдаланиш эркинлиги;

- тадбиркорнинг хужалик фаолиятини юритишдаги ва фаолият махсулини таксимлашдаги мустакиллиги;

- тадбиркорнинг барча турдаги ишлаб чикариш-хужалик фаолиятини юритишда, мулк шаклларидан катъий назар, конун олдида тенг хукуклилиги;

- тадбиркорликни амалга ошириш вва ходимлар ёллашнинг ихтиёрийлиги;

- даромад олишнинг манбалари ва усуллари кандай булишидан катъий назар, солик идоралари хузурида хисоб беришнинг асослов (декларатив) шакли, тадбиркорларнинг даромадларини яшириб колганлик (пасайтириб курсатганлик) учун Узбекистон Республикаси конунларига асосан моддий жавобгарлиги.

^

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъекти тадбиркорлик ташкилотлари (ширкатларини) тузади. Тадбиркорлик ташкилотларини (ширкатларини) тузиш, уларнинг фаолиятини курсатиши, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари Узбекистон Республикасининг “Узбекистон Республикасидаги корхоналар тугрисида”ги Конуни билан тартибга солинади.

Тадбиркорлик корхоналарини барпо этиш ва уни руйхатдан утказиш куйидаги тартибда амалга оширилади:

^

а) корхона мол-мулк эгаси (эгалари) ёки у (улар) вакил килган идора, корхона, ташкилот карорига мувофик, ё булмаса таъсис этувчилар гурухи ва айрим таъсис этувчи шахслар карори билан ушбу хамда Узбекистон Республикаси бошка конун хужжатларида кузда тутилган тартибда барпо этилади;

б) корхона ишлаб турган корхоналар, ташкилотлар таркибидан битта ёки бир нечта таркибий булинманинг шу булинма (булинмалар) мехнат жамоаси ташаббуси билан ажралиб чикиши натижасида, агар бундай ажралиб чикиш учун корхона мол-мулк эгасининг (у вакил килган идора, корхона ва ташкилотнинг) розилиги булса ва корхона илгари уз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланса тузилади;

в) корхонани барпо этиш ва унинг фаолияти учун ер участкаси, бошка табиат ресурслари талаб килинадиган холларда улардан фойдаланишга рухсатномани хокимият идораси, тегишли конун хужжатларида кузда тутилган холларда эса экология экспертизасининг ижобий хулосаси булган такдирда табиатдан фойдаланувчи тегишли бошлангич ташкилот томонидан хам берилади. Ер участкаси ва бошка табиат ресурсларини бериш рад этилганида Узбекистон Республикаси конун хужжатларида кузда тутилган тартибда шикоят килиниши мумкин;

г) корхона давлат руйхатидан утган кундан бошлаб барпо этилган деб хисобланади ва хукукий шахс хукукини олади.

^

а) корхона, агар Узбекистон Республикаси конун хужжатларида узгача тартиб кузда тутилган булмаса, корхона жойлашган ердаги махаллий хокимият ва бошкарув идоралари томонидан давлат руйхатидан утказилади. Корхона давлат руйхатидан утказилганлиги тугисидаги маълумотлар Узбекистон Республикаси ягона давлат реестрига киритиш учун 10 кун муддат ичида Молия вазирлигига хабар килинади;

б) корхонани давлат руйхатидан утказиш учун тегишли махаллий хокимият ва бошкарув идораси бу корхонани барпо этиш тугрисидаги карор, устав хамда меъёрий хужжатларда белгилаб куйилгандек руйхат буйича бошка хужжатлар такдим этилади;

Корхона тегишли махаллий хокимият ва бошкарув идорасига зарур хужжатлар илова килиниб ариза топширилган пайтдан бошлаб узоги билан 30 кунда давлат руйхатидан утказилади;

в) корхонани барпо этишнинг Узбекистон Республикаси конун хужжатларида белгилаб куйилган тартиби бузилганлиги, шунингдек таъсис хужжатлари конун талабларига мос келмаслиги сабабларига кура корхонани давлат руйхатидан утказиш рад этилиши мумкин.

Корхоналар зарур хужжатларни такдим этган такдирда, махаллий давлат хокимияти органлари уларни руйхатга олишни рад этишга ёки руйхатга олиш учун кушимча шартлар белгилашга хакли эмаслар.

Агар корхона белгиланган муддатда давлат руйхатидан утказилган булмаса ёки таъсис этувчи корхонани руйхатдан утказиш рад этилганлиги сабабларини асоссиз деб хисобласа, у судга мурожаат килиши мумкин.

Суд корхонани руйхатдан утказиш рад этилганлигини асоссиз деб топса, бу хол корхонани руйхатдан утказмаган махаллий хокимият ва бощкарув идорасининг моддий жавобгарлиги (суд чикимларидан ташкари) сабаб булади. Моддий жавобгарликнинг микдори суд томонидан аникланади ва конунда белгиланган тартибда ундириб олинади.

г) корхонани давлат руйхатидан утказганлик учун ундан Узбекистон Республикаси конунларида белгилаб куйиладиган микдорида хак олинади. Олинган маблаг махаллий хокимият ва бошкарув идораси томонидан корхона руйхатдан утказилган жойдаги нохия, шахар, шахардаги нохия бюджетига утказилади.

^

Корхона уставида куйидагилар белгилаб куйилади:

- корхонанинг номи, унинг каерда жойлашганлиги;

- фаолият тури ва максадлари;

- унинг бошкарув ва назорат органлари, уларнинг ваколатлари;

- корхона мол-мулкини ташкил этиш ва фойдани (даромадни) таксимлаш тартиби;

- корхонани кайтадан ташкил этиш ва унинг фаолиятини тухтатиш шартлари.

Уставга корхона фаолиятининг хусусиятлари билан боглик булган, конунларга зид келмайдиган узга коидалар хам киритилиши мумкин.

^

Корхона уз уставига мувофик бошкарилади. Корхона бошкарув структураси, шакли ва услубларини мустакил аниклайди, штатларни белгилайди.

Мулкдор корхонани бевосита ёки узи ваколат берган идоралар оркали бошкаради. Мулкдор ёки хужаликни тула юритиш хукуки субъекти ёхуд у ваколат берган идоарлар ана шу хукукларни корхона кенгашига (идорасига) ё булмаса корхона уставида кузда тутилган хамда мулкдор ва мехнат жамоаси манфаатларини ифода этадиган бошка идорага топшириши мумкин.

Корхона рахбарини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) ва бушатиш корхона мулки эгасининг ёки хужаликни тула юритиш хукуки субъектининг хукуки булиб, бу хукукни улар бевосита, шунингдек узлари вакил килган идоралар оркали ёки корхонани бошкариш хукуки берилган корхона кенгаши, бошкаруви ёхуд бошка идоралар оркали амалга оширадилар.

^

Уз мехнати билан корхона фаолиятида мехнат шартномаси (битим, келишуви), шунингдек ходимнинг корхона билан мехнат муносабатларини тартибга солувчи бошка шакллар асосида катнашувчи барча фукаролар шу корхонанинг мехнат жамоасини ташкил этадилар.

Корхоналар мехнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли унинг умумий йигилиши булиб хисобланади. Умумий йигилиш: корхона мол-мулкини сотиб олиш билан боглик масалаларни, корхона маъмурияти билан жамоа шартномаси (битими) тузиш зарурлиги тугрисидаги масалани, уз ходимлари учун кушимча отпускалар, кискартирилган иш куни ва ишлаб топилган хамдаистеъмолга сарфланадиган маблаглар доирасида бошка ижтимоий имтиёзлар белгилайди.

^

Жамоа шартномаси (битими) хамма турдаги корхоналарда тузилиши мумкин ва у амалдаги конунларга зид булмаслиги лозим.

Корхонадаги ишлаб чикариш ва мехнат муносабатлари, мехнатни мухофаза килиш, жамоанинг ижтимоий тараккиёти ва жамоа аъзолариниг саломатлиги масалалари жамоа шартномаси (битими) билан тартибга солинади.

Жамоа шартномаси (битими) тузиш ёки уни бажариш чогида келишмовчилик чиккан такдирда бу келишмовчилик конун хужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.

^

- жумхурият территориясида яшовчи ва фаолият юритувчи хар бир фукаро (бир гурух фукаролар) хужалик юритувчи бошка бошка субъектлар билан тенг асосларда конунларда белгиланган шартларга риоя килган холда корхоналар ва ташкилотларни вужудга келтириш, таъсис этиш, сотиб олиш ва кайта тузиш йули билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва давом эттириши;

- бу фаолиятни бажариш учун бошка юридик шахслар ва фукароларнинг мол-мулки хамда пул маблагларини ихтиёрий асосларда жалб этиши, ходимларни мустакил ёллаш ва ишдан бушатиши;

- тадбиркорликдан конунларда белгиланган тартибда солик солинадиган чексиз микдорда шахсий даромад орттириши, ижтимоий таъминланиш ва ижтимоий сугурта килиниш хукукларига эгадирлар.

Тадбиркор ёки у вакил килган шахслар хужалик юритувчи бошка субъектларнинг хар кандай хатти-харакатлари ва тадбиркорга килаётган даъволари хамда белгиланган тартибда бериладиган жазо чоралари хусусида бахслашишга хакли, конунларга мувофик хеч суссиз кулланадиганлари бундан мустаснодир.

^

- тадбиркор амалдаги конунлардан хамда узи тузган битимлардан келиб чикадиган барча мажбуриятларни бажариши;

- ёлланиб ишлаётган ходимлар билан конунларга мувофик мехнат шартномалари (битимлар) тузиши, ёлланиб ишлаётган ходимларни ижтимоий ва тиббий сугурта килиши;

- ишга жалб этилган барча ходимилар билан тузилганбитимга мувофик, корхонанинг молиявий ахволидан катъий назар, тула хисоб-китоб килиши;

- махсус билим ва куникма талаб килинадиган ишларга факатгина зарур тайёргарликка эга, касб-кори жихатидан ярокли ва тегишли маълумотга эга булган шахсларнигина жалб этиши мукаррардир.

^

Солик ва кредит мажбуриятларининг, тузилган битимларининг ижроси, бошка субъектларнинг мулкий хукукларни бузганлиги, бехатар мехнат шароитларига риоя этмаслиги, истеъмолчиларга одамларнинг саломатлигига зарар етказадиган махсулот етказиб берганлиги, атроф-мухитга зарар етказганлиги, якка хокимликка карши конунларни бузганлиги учун, тадбиркор уз мол-мулк доирасида амалдаги конунларга мувофик жавобгар булиб хисобланади.

Мулкий даъволар тадбиркорнинг меросхурларига хам тааллукли булади, лекин улар мерос килиб колдирилган мол-мулк хажмидан ошмаслиги зарур.

^

Фойда, амортизация ажратмалари, кимматли когозларни сотишдан тушган пул, мехнат жамоаси аъзоларининг, корхоналар, ташкилотлар, фукароларнинг пай ва узга бадаллари, шунингдек, бошка тушумлар корхона молиявий ресурсларини ташкил этувчи манбалардир.

Корхона тижорат шартномаси асосида банк кредитидан, бошка корхоналарнинг кредитларидан хам фойдаланади.

Тадбиркор пул маблагларини саклаш хамда барча турдаги хисоб-китоб, кредит ва касса операцияларини амалга ошириш учун корхона руйхатга олинган жойдаги хар кандай банкда, бошка жойдаги банкда эса - шу банкнинг розилиги билан хисоб-китоб ракамлари ва бошка хисоб ракамлари очиши хам мумкин.

Иш хаки тулаш ва бюджетга туловлар барча корхоналар учун биринчи галдаги тулови булиб хисобланади. Хисоб-китобларнинг бошка турларини корхона календарь тартибига мувофик амалга оширади.

Корхона харидор (истеъмолчилар) га карзга олинган маблаг учун фойда тулаш тартибида карзга махсулот етказиб бериши, ишни бажариши ва хизмат курсатиши мумкин. Бундай савдо битимларини расмийлаштириш учун корхона хужалик оборотида векселни куллаши мумкин. Корхона фоиз тулаш шарти билан бошка корхоналарга кредит бериши хам мумкин.

Хисоб-китоб килиш юзасидан уз мажбуриятларини мунтазам бажармайдиган корхона банк томонидан туловга кобилиятсиз деб эълон килиниши мумкин. Бундай корхоналарга таъсир утказиш чоралари ва уларни куллаш тартиби банклар томонидан Узбекистон Республикаси конун хужжатларига мувофик белгиланади.

^

Давлат кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг хукуклари хамда конуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди, эркин ракобат учун шарт-шароит яратади, моддий, молиявий, мехнатга оид ва бошка ресурслардан фойдаланишда тенг имкониятларни таъминлайди.

Вазирликлар, давлат кумиталари, идоралар ва махаллий давлат хокимияти органларининг кичик ва хусусий тадбиркорлик масалаларига оид, хамма учун мажбурий булган норматив хужжатлари тегишлича Адлия вазирлигида, унинг махаллий органларида хукукий экспертизадан утказилиши, давлат руйхатига олиниши зарур, бу хужжатлар оммавий ахборот воситаларида эълон килинади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хизмат ёки тижорат сири булган ахборотларнинг химоя килиниши кафолатланади.

Давлат органлари ва бошка органларнинг, улардаги мансабдор шахслар ва ходимларнинг, меъёрий хужжатларида назарда тутилган холларни истисно этганда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувига йул куйилмайди.

Давлат органлари ёки бошка органларнинг хамда улардаги мансабдор шахсларнинг кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг хукукларини бузувчи хатти харакатлари (карорлари) устидан суд тартибида шикоят килиниши хам мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, давлат органлари ёки бошка органларнинг ёхуд улардаги мансабдор шахсларнинг хатти-харакатлари (карорлари) туфайли кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектига етказилган зарар, бой берилган фойдани кушган холда, шу органлар томонидан конуний равишда копланади. Зарарни коплаш тугрисидаги низоларни факат суд органлари томонидан белгиланган тартибда хал этилади.

Давлат томонидан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мол-мулки олиб куйилишига йул куйилмайди, конун хужжатларида белгиланган холлар ва тартибда олиб куйиш бундан мустаснодир.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни шакллантириш, ривожлантириш жараёнларини тартибга солиш ва рагбатлантириш давлат томонидан норматив-хукукий негизни такомиллаштириш, инфраструктурани шакллантириш хамда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун шарт-шароит яратиш асосида иктисодий таъсир курсатиш йули билан амалга оширилади.

Бу борада махаллий давлат хокимияти органлари уз ваколатлари доирасида:

- кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун махаллий соликлар ва йигимлар буйича имтиёзлар белгилайди;

- кичик ва хусусий тадбиркорликнп ривожлантиришнинг худудий дастурларини ишлаб чикадилар;

- кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор йуналишларини аниклайдилар.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш Вазирлар Махкамаси ва махаллий давлат хокимияти органлари томонидан ишлаб чикиладиган кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг давлат хамда худудий дастурларига мувофик амалга оширилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг давлат ва худудий дастурлари бозор инфраструктурасини вужудга келтиришни, кулай тадьиркорлик мухитини шакллантиришни хамда кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни иктисодий рагбатлантириш тадбирларини уз ичига олади.

Дастурларни молиявий таъминлаш кичик ва хусусий тадбиркорликни куллаб-кувватлаш фондлари, халкаро дастурлар буйича, хусусий ва бошка манбалардан жалб этилган маблаглар хисобига амалга оширилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни куллаб-кувватлаш фондлари томонидан ажратиладиган маблаглар куйидаги максадлар учун берилади:

- кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар бериш асосида инвестиция лойихаларини молиявий таъминлаш;

- устав сармоясида иштирок этиш;

- маслахат ва ахборот хизматлари курсатиш шаклида техник жихатдан кумаклашиш;

- инфраструктурани ривожлантиришга кумаклашиш;

- олинаётган кредитлар учун кафолатлар, мажбуриятлар ва кафилликлар бериш йули хамда куллаб-кувватлашнинг бошка шакллари билан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни рагбатлантириш учун хосил килинади.

Кишлок жойлардаги кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, шунингдек ракобатбардош ва экспортга мулжалланган махсулотлар ишлаб чикариш ва шундай хизматлар курсатиш юзасидан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барпо этиш кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантиришнинг устувор йуналишлари булиб хисобланади.

Кичик ва хусусий корхоналарни барпо этишда давлат тасарруфидан чикарилаётган ва хусусийлаштирилаётган асосий фондлар кийматининг имтиёзли индексацияси кулланилади.

Кишлок жойлардаги кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иморатни ижарага олиш ёки сотиб олишда, савдо ва хизмат курсатиш сохаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда сотиб олишда бринчи навбат хукукига эгадирлар.

Давлат бошкарув органлари кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари замонавий ускуна ва технологиялар олишга, технопарклар, лизинг корхоналари, бизнес инкубаторлар, ишлаб чикариш-технология марказлари ва инфраструктуранинг бошка объектлари тармогини барпо этишга ёрдам бериш юзасидан тадбирлар ишлаб чикилиши ва амалга оширилишини таъминлайдилар, ихтисослашган улгуржи бозорлар, ярмаркалар барпо этиш ва ташкил этишда ёрдамлашадилар.

Давлат бошкарув органлари махсулотлар харид этиш ва етказиб бериш, хизматлар курсатиш учун шартномаларни тузиш вактида буюртмаларни танлов асосида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига таксимлаб беришлари хам мумкин.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари уз махсулотлари ва хизматларини, мавжуд талаб-эхтиёжлардан келиб чикиб эркин бахоларда реализация киладилар.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан, шу жумладан кишлок жойларда фаолият олиб бораётган ёки ракобатбардош ва экспортга мулжалланган махсулот ишлаб чикариш билан шугулланаётган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча нокулайрок шароитларни юзага келтирадиган узгартишлар киритилган такдирда, мазкур субъектлардан кейинги 2 йил давомида улар давлат руйхатидан утган пайтдан амалга булган конун хужжатларига мувофик солик ундирилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чикариш чикимларига мулжалланган харажатларга киритиб, асосий ишлаб чикариш фондларининг тезлаштирилган амортизациясини тегишли асосий фондлар учун белгиланган нормадан 2 мартадан купрок ошиб кетмайдиган микдорда кулланишга хаклидир.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 3 йилдан купрок муддат давомида ишлатилиб, амортизация ажратмалари ажратиб келинган асосий фондлар дастлабки кийматининг 50 фоизига кадарини хисобдан чикаришга хаклидирлар.

Кичик ёки хусусий корхона ишга тушган пайтдан эътиборан 2 йил утгунга кадар уз фаолиятини тугатган такдирда кушимча равишда хисоблаб чикарилган (тезлаштирилган) амортизация суммаси кичик ёки хусусий корхонанинг баланс фойдаси купайиши хисобига кайтарилади.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар бериш махсус фондларнинг ихтисослаштирилган агентликлари томонидан сугурта полиси асосида амалга оширадилар.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналарига имтиёзли кредитларни бериш кичик ва хусусий тадбиркорлик куллаб-кувватлаш Фонди (Бизнес-фонди) томонидан амалга оширилади. Республика Давлат мулк кумитаси ушбу максад учун хусусийлаштириш ва давлат тасаруффидан чикаришдан тушган тушумлар хисобидан 50 фоиз маблагларни Бизнес- фондга утказади. Уз навбатида Бизнес-фонд кичик ва хусусий тадбиркорликни сугурталаш буйича химоя килишни “Мадад” сугурта агентлиги ва бошка махсус агентликларнинг тавсияномаларига асосан имтиёзли кредитларни ажратади. Мазкур ихтисослашган сугурта агентликлари тадбиркорлик таваккалчиликларидан хамда кредитлар копланмаганлиги учун карздорни жавобгарликдан имтиёзли шартларда сугурта йули билан химоя килиш мажбуриятини уз зиммасига оладилар.

Тижорат банклари кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига зарар етказганлиги учун, шу жумладан бой берилган фойда тарзида зарар етказганлиги учун меъёрий (конун) хужжатларида белгиланган тартибда жавобгар буладилар.

Тижорат банклари кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банкдаги уз хисоб варакаларидан уз маблагларини олишни рад этишга хакли эмаслар.

^

Корхона конунларга мувофик ташки иктисодий фаолиятни мустакил равишда амалга ошириш хукукига эгадирлар.

Олинган валюта корхонанинг валюта баланси хисобига утказилади ва ундан корхона мустакил фойдаланади. Корхонанинг валюта тушумидан мазкур корхона уз валюта хисобидан килган бевосита валюта харажатлари чегириб ташлангандан сунг республика ва махаллий бюджетларга валюта ажратмалари утказилади.

Республика ва махаллий бюджетларга ажратмалар микдори Конун хужжатлари билан тартибга солинади. Корхонанинг валюта маблагини узга йул билан тортиб олиш таъкидлаб утилган конунлар ва бошка меъёрий хужжатларда кусатилганидек катъий ман этилади.

Давлат бошкарув органлари кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт опреацияларидаги иштирокини кенгайтиришга, шунингдек мазкур субъектларнинг ташки иктисодий фаолият сохасидаги дастурларни ва лойихаларни руёбга чикаришда катнашувига оид тадбирларни амалга оширадилар, уларнинг халкаро кургазмалар ва ярмаркаларда катнашишларига ёрдам берадилар.

^

Корхонанинг молиявий-хужалик фаолияти мулкдорнинг ташаббуси билан ва бир йилда купи билан бир марта тафтиш килиниши мумкин.

Меъёрий (конун) хужжатлари билан корхоналар фаолиятининг айрим жихатларини текшириш вазифаси юкланган солик ва бошка давлат идоралари бундай текширувларни зарурат тугилганида ва катъиян уз ваколатлари доирасида амалга оширишлари мумкин. Корхона уз навбатида, ана шу идораларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан мазкур идораларнинг талабларини бажармасликка ва назорат сохасига кирмаган материаллар билан уларни таништирмасликка хаклидирлар.

Барча турдаги текширувлар ва тафтишлар корхонанинг нормал фаолият юритишларига, ишлашларига халакит бермаслиги керак. Тафтишлар ва текширувларнинг натижалари уз вактида корхонага хабар килинади.

^

Корхонани тугатиш ва кайта ташкил этиш (бирлаштириш, кушиш, булиб юбориш, ажратиш, кайтадан тузиш), корхона мол-мулки эгасининг ёки шундай корхоналарни утзишга ваколатли булшагн идоралар карорига биноан ёхуд суд ёки хакамлик судининг карорига биноан амалга оширилади.Синган корхоналарни тугатиш конун хужжатлари билан тартибга солинади.

Корхона давлат руйхати реестридан чикариб юборилган пайтдан бошлаб кайта ташкил этилган ёки тугатилган хисобланади.

Корхонани кайта ташкил этиш ва тугатиш давомида ишдан бушатилаётган ходимларга меъёрий хужжатларда белгиланганга мувофик уларнинг хукуклари ва манфаатларига риоя этилишига кафолатлар берилади.

Корхона бошка корхона билан кушилган такдирда мазкур корхоналарнинг хар бирига тааллукли барча мулкий хукуклар ва мажбуриятлар кушилиш натижасида вужудга келган корхонага утади. Бунда унинг барча мулкий хукуклари ва мажбуриятлари кушиб олган корхонага утади.

Корхона булиб юборилган такдирда кайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий хукуклари ва мажбуриятлари ана шу булиб юбориш натижасида вужудга келган янги корхоналарга булиб юбориш хужжатлари (баланси) га мувофик тегишли кисмларда утади.

Агар корхонадан битта ёки бир нечта янги корхонани ажратиб чикарилса, кайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий хукуклари ва мажбуриятлари булиб юбориш хужжатлари (баланси) га мувофик тегишли кисмларда уларнинг хар бирига утказилади.

^

Давлат тадбиркорлик корхоналари учун кадрларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришни таъминлайди. Кишлок жойлардаги кичик ва хусусий тадбиркорлик учун кадрлар тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шугулланувчи муассасалар ва ташкилотлар меъёрий (конун) хужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланадилар.

Таянч иборалар

Корхона хакида тушунча, хусусий мулкка асосланган корхоналар, давлат мулкига асосланган корхоналар, мулкчиликнинг аралаш шаклига асосланган корхоналар, кушма корхоналар, тадбиркорлик тушунчаси, тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий коидалари, корхонани давлат руйхатидан утказиш тартби, корхонанинг устави, корхонани бошкаришни ташкил этиш, корхонанинг молия ва кредит муносабатлари, корхонанинг ташки иктисодий фаолияти.

Назорат ва мулохаза учун саволлар.

  1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишнинг хукукий асослари нималардан иборат?
  2. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, мохияти ва ахамиятини изохли ифодалаб беринг.
  3. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий коидалари нималардан иборат?
  4. Корхонани ташкил этиш, иш юритиш, бошкариш тартибини изохлаб беринг.
  5. Тадбиркорнинг хукук ва бурчлари нималардан иборат?
  6. Корхонада молия ва кредит муносабатлари кандай амалга оширилади?
  7. Давлат томонидан тадбиркорлик субъектларини рагбатлантириш ва куллаб-кувватлаш йуналишлари нималардан иборат?
  8. Корхонанинг ташки иктисодий фаолият юритиш тартиби кандай?
  9. Корхона фаолиятини назорат килиш, тугатиш ва кайта ташкил этиш шартлари нималардан иборат?

Адабиётлар руйхати

Асосий адабиётлар

  1. Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида. - Т.: Узбекистон, 1995.
  2. Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида. - Т.: Узбекистон, 1997.
  3. Дэн Штайнхофф, Джон Берджес. Основы управления малым бизнесом. Перевод с англ. - М.: БИНОМ, 1997.
  4. Гуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. - Тошкент: ТДАУ, 1998.

uz.denemetr.com


Смотрите также