Маркетинг” кафедраси «кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик». Кичик бизнес


Бозор ва ракобат кичик бизнес тизимида

Бозор ва ракобат кичик бизнес тизимида
  1. Бозор тушунчаси ва бозорнинг функциялари.
  2. Бозорнинг турлари.
  3. Узбекистоннинг бозор иктисодиетига утишининг узига хос йули.
  4. Ракобат турлари ва ракобат воситалари.
  5. Ракобат стратегияси ва ракобат боскичлари

1. Бозор тушунчаси ва бозорнинг функциялари.

Бозор иктисодиёти ва бозор тушунчалари узаро боглик булсада, улар айнан бир нарса эмас. Агар бозор иктисодиёти яхлит бир организм булса, бозор унинг мухим аъзосидир.

Бозор такрор ишлаб чикаршнинг айирбошлаш боскичига хос булган иктисодий категориядир. Аммо бозор хар кандай айирбошлашни эмас, балки пул воситасидаги, олди-сотди шаклидаги айирбошлашни билдиради. Айирбошлашда пул иштирок этмасдан бир товар бошкасига тугридан-тугри алмашганда бозор муносабатлари пайдо булмайди. Бозорнинг энг мухим шарти айирбошланганда пулнинг воситачи булишидир. Бозорда товар муомаласи юз бериб, у икки жараённинг биргаликда боришини билдиради. Бозорда товар пулга алмашади, яъни товарни сотиш юз беради, айни вактда пул товарга алмашади, яъни товарни харид килиш келиб чикади. Олди-сотди бозордаги яхлит муомаланинг икки томони булганидан, унда сотувчи ва харидор иштирок этади.

Демак, бозор - бу сотувчилар ва харидорларнинг товарларни пул воситасида айирбошлаш юзасидан келиб чиккан иктисодий муносабатлари, уларнинг узаро алокаларидир.

Сотувчилар ва харидорларнинг биргаликдаги саъйи-харакатлари бозорни келтириб чикаради, бозор эса уларни бирлаштирувчи механизм булиб хизмат килади.

Бирок, хозирги кунда бозор деганда купчилик юртдошларимизнинг куз унгида кундалик эхтиёжларини кондириш учун зарур озик-овкат, кийим-кечак ва бошка буюмлар сотиб олинадиган “Чорсу”, “Олой”, “Фарход”, “Отчопар” каби пойтахтимиздаги истеъмол бозорлари намоён булади. Булар бозор хакида илк тасаввур - тор тушунча булиб, бозор- кенг маънода махсулотларни хунарлар воситасида ишлаб чикариш конуниятлари буйича ташкил килинган Айирбошлаш, Мол ва Пул муомаласи муносабатларининг мажмуидир. Бозор - кадимги файласуфлар таъбири билан айтганда, “ижтимоий бирлашиш” вакиллари - сотувчилар билан харидорлар уртасида махсулотларни айирбошлаш ёхуд сотувчилар билан харидорлар уртасидаги инсоний-иктисодий муносабатлар мажмуидир. “Ижтимоий бирлашиш” да айирбошлаш ихтиёрий ва эркин бахо - нарх оркали содир булади.

Айирбошлаш микёсининг худудий ва хукукий чегаралари бор: махаллий бозор, миллий бозор, дунё бозори - ички ва ташки бозорлар муайян ижтимоий тартиб-коидалар асосида харакат килади. Ишлаб чикарилган махсулотлар хажми, олди-сотди микдори бозор муносабатларининг мавкеини - хажми (катта-кичиклиги) ни белгилайди. Бозорни “ижтимоий бирлашмаларнинг” иктисодий тараккиёти ёхуд тушкунлигини курсатувчи к у з г у, макон ва замон улчагичи - Адолат торозиси-О Л И Й Х А К А М дейиш мумкин; бозор жамият аъзоларининг талаб ва эхтиёжларини кондиришга, пул муомаласини баркарор саклашга, махсулот нархи билан ишлаб чикаришга кетган харажатларнинг мос булишига, халклар ва давлатлар уртасидаги иктисодий алокаларни кенгайтиришга хизмат килади.

Бозор иктисодий муносабатларни шаклланишида ва ривожланишида куйидаги 5 функцияни бажаради:

1. Ишлаб чикариш билан истеъмолни боглаш функцияси. Иктисодий фаолият ишлаб чикаришдан бошлаб, истеъмол билан тугалланади. Мухими - ишлаб чикариш ихтисослашади, кишилар узига керакли барча товарларни узи ишлаб чикармайди. М., самолёт заводи учиш аппаратини чикаради, аммо уз ишчилари учун озик-овкат, кийим-кечак, турар жой яратмайди. Завод самолётини бозорда сотиб, пулини ишчиларга маош килиб беради, улар истеъмол бозоридан тирикчилик товарларини сотиб оладилар. Демак, бозор оркали хар хил истеъмол кондирилади ва ишлаб чикариш билан богланади.

2. Кийматни товар шаклидан пул шаклига айлантириш функцияси. Товар ишлаб чикариш учун мехнат сарфланади, шу мехнат кийматни шакллантиради. Киймат иш кучи ва моддий ресурслар сарфидан иборат булади. Товар бозорга чикишга кадар мехнат моддий шаклда (масалан, овкат, кийим, станок ва х. о) булади, бозорда сотилгач. ундаги мехнат маълум микдордаги пулга айланади, яъни товар узининг пул эквивалентини топади ва киймат пул шаклига киради.

3. Ишлаб чикаришни янгилашга шарт-шароит хозирлаш функцияси. Корхоналар бозордан узларига керакли ресурслар топадилар, станоклар, хом-ашё, ёкилги, хар хил материаллар харид этадилар. Улар мехнат (иш кучи) бозоридан ишчиларни ёллаб ишлатадилар, бозордан керакли ахборот ва хар хил ишлаб чикариш учун зарур хизматларни хам топадилар. Бу ресурсларнинг истеъмоли эса ишлаб чикаришнинг янгидан бошланишини билдиради.

4. Иктисодиётни тартиблаш функцияси. Бу вазифани бозор механизми бажаради. “Нимани, канча ишлаб чикариш керак?” -деган саволга бозор жавоб беради. Товарларни бозорда чаккон утиши ёки утмаслиги, товарларнинг кимматлашуви ёки арзонлашуви уларни канчалик керакли ёки керак эмаслигини курсатади. Бозор барометр сингари иктисодиётдаги “об-хаво” дан дарак беради. Товар утмаса, демак у керак эмас, уни ишлаб чикариш тухтатилади. Товар чаккон сотилса ва яхши фойда олинса, уни ишлаб чикариш усади. Товар мулжалланган нархдан арзонрок нархда, лекин яхши сотилса, бу товарга кетган срф-харажатларни камайтириш зарурлигини англатади. Бозор механизми бамисоли кул сингари иктисодиётни у ёки бу томонга буриб туради.

5. Мамлакатлар, халклар уртасида иктисодий хамкорлик урнатиш функцияси. Бу функцияни давлатлараро ёки жахон бозори бажаради. Бозор иктисодий хамкорликнинг кенгайиб боришини талаб килади. Азалдан бозор купгина мамлакатлар, миллатлар ва элатларни якинлаштириб, улар уртасида манфаатли алокаларга кумаклашган. Бунга мисол килиб, савдо-сотик оркали Шарк билан Гарбни боглаган Буюк ипак йулини олиш мумкин. Бозор кенгайгач, янгидан-янги мамлакатлар ва халклар узаро иктисодий алокаларга тортилади.

^

Бозорга гоят хилма-хил товар ва хизматлар чикарилади, улар бозор объектини ташкил этади. Уз объекти жихатидан бозорни 6 турга булиш мумкин:

1) Истеъмол товарлари бозори;

2) Ишлаб чикариш воситалари ва ресурслари бозори;

3) Иш кучи ёки мехнат бозори;

4) Молия бозори;

5) Интеллектуал товарлар бозори;

6) Курол-аслаха бозори.

Истеъмол товарлари бозори - кишиларнинг тирикчилиги учун зарур булган товарлар ва хизматлар бозорларидир. Бу бозорда кенг истеъмол буюмлари, маданий-маиший ва коммунал хизматлари олди-сотдиси олиб борилади. Бу бозорда деярли барча фукаролар иштирок этади. Бу бозорнинг Узбекистонда аник куринишлари бор: магазинлар, савдо уйлари, фирмалар, супермаркет, дукон, ошхона, нонвойхона, хар хил устахоналар, салонлар, нихоят, дехкон бозорлари ва буюм бозорларидир.

Ишлаб чикариш воситалари ва ресурслари бозори - ишлаб чикариш учун зарур булган нарсалар бозоридир. Бу бозорда улгуржи савдо сотик юз беради. Мазкур бозор савдо фирмалари, савдо уйлари, биржалар фаолиятида, ер ва бошка кучмас мулк савдосида намоён булади. Бундай бозорда ресурсларга талабгорлар ресурс етказувчилар билан контракт-шартномалар асосида алока киладилар. Ресурс бозорининг бош бугини товар биржаси хисобланади. Товар биржаси улгуржи савдо билан шугулланувчи тижорат корхонасидир. Биржада товарларни етказиб бериш хакида битим тузилади.

Иш кучи ёки мехнат бозори - иш кучи олди-сотди килинадиган бозордир. Иш кучи махсус товар булганидан унинг бозори уз хусусиятига эга. Агар оддий товар сотилганда унинг эгаси узгарса, иш кучи сотилганда унинг эгаси узгармайди, чунки уни инсон жисмидан ажратиб булмайди.

Мехнат бозори мехнат биржалари, ишчи ёлловчи воситачи фирмалардан ва нихоят, кишиларни бевосита ишга жалб этувчи корхоналарнинг узидан иборат. Шаркка хос булган тартибсиз мехнат бозори - бу м а р д и к о р бозоридир.

Молия бозори хам бозорнинг махсус тури. Молия бозори деганда молия ресурсига айланган пул маблаглари ва уларга тенглаштирилган кимматбахо когозлар бозорини тушуниш керак. Молия бозори таркибан кредит бозори, кимматли когозлар бозори ва валюта бозоридан иборат. Валюта аукциони, кредит пуллари аукциони, банклар, молия компаниялари, фонд биржалари ва бошкаларнинг фаолияти молия бозорининг яккол куринишларидир.

Интеллектуал товарлар бозори - бу аклий мехнат махсули булган товарлар ва хизматлар бозоридир. Бу бозорда илмий ишланмалар, гоялар, техникавий лойихалар ва чизмалар, ахборот, санъат, адабиёт ва илмга тегишли асарлар, ижрочилик хизмати ва турли томоша хизматлари сотилади. Бу бозорнинг мухим унсури патент ва лицензия бозори ва хозирги кунда шоу-бизнес ва кино бозорларидир.

Курол-аслаха бозори - бозорни алохида туриниташкил этади, бу ердаги товарлар истеъмол буюмлари хам эмас, ресурслар хам эмас. Бу ерда хавфсизликни таъминловчи курол-яроглар сотилади. Бу бозор салонлар ва кургазмалар шаклида амал килади. Майда куроллар магазинлар оркали сотилади.

Бозорлар э р к и н б о з о р ва м о н о п о л б о з о р г а булинади.

Эркин бозор деганда харидорлар хам, сотувчилар хам куп булиб, улардан хеч бири монополия мавкейига эга булмай, бир-бирини тездан топа оладилар, ракобат тула-тукис хукмрон булган, нархлар эркин савдолашув асосида шаклланган бозор тушунилади.

Эркин бозорга мисол килиб, Узбекистондаги кишлок хужалиги махсулотлари бозорини курсатиш мумкин. Бу бозорда миллионлаб кишилар харидор, сотувчилар эса давлат хужалиги, жамоа хужалиги, фермер хужалиги, томорка хужалигидан иборат. Бу ерда кимга нимани сотиш, кимдан нимани олиш, кандай нархда савдо килиш юкоридан туриб белгиланмайди, буни бозорнинг узи хал килади.

^ деб озчилик харидорлар ва сотувчилар хукмрон булган, монопол нарх урнатилган, ракобат чекланган ёки ракобат умуман булмайдиган бозорга айтилади.

Монопол бозорнинг узи 3 хил куринишда булади:

Монопол ракобатлар бозори. Бу бозор сон жихатидан куп булмаган, бозорга бир хил ухшаш ёки уринбосар товарлар чикарадиган фирмалар кулида булади, улар узаро ракобат киладилар. Бунга мисол килиб, Узбекистондаги кийим-кечак бозорини олиш мумкин. Бу ерда асосан 8 та фирма махсулот чикаради, лекин улар нафакат узаро балки товари Узбекистонга кириб келган хориж фирмалари билан хам ракобатлашадилар.

Олигаполистик бозор. Озчилик фирмалар хукмрон булган бозор, бу ерда ракобат купинча сотувчилар орасида эмас, балки харидорлар уртасида юз беради. Бунга мисол тарикасида Узбекистондаги цемент бозорини олиш мумкин. Бозорга 3 корхона махсулот чикаради. Цемент харид килиш учун ракобат эса харидорлар уртасида боради.

Соф монополия бозори. Бундай бозорга товарни бутун тармокда хукмрон булган айрим корхоналар етказиб беради. М., Узбекистонда пахта териш машиналарини факат Тошкент кишлок хужалиги машинасозлиги заводи, тракторларни факат Тошкент трактор заводи тайёрлаб бозорга чикаради. Ички бозорда уларнинг ракиблари йук.

Бозорга утиш, мулкчиликнинг хилма-хил шаклларини яратиш жараёнида бозор иктисодиётига хос булган уз-узини бошкариш механизмлари- бозор муносабатлари иштирокчиларидан хар бирининг максимал даражада фойда олишга интилиши, ракобатчилик шароитлари ва шу кабилар ишга киришди хамда борган сари купрок таъсирчан булиб бормокда. Бозор иктисодиётида хужалик нисбатларининг асосий бошкарувчиси-бозорнинг узидир.

^

Бозор иктисодиёти деганда иктисодий фаолиятда эркинликка, хужалик юритишда окилоналик тамойилларига асосланган демократик иктисодиёт тушунилади.

Бозор иктисодиётига эркинлик хос булиб, уни мулкчилик шакли таъминлайди. Бунадй иктисодиётда хусусий мулк, жамоа мулки ва давлат мулки мавжуд булиб, у ёки бу мулкнинг якка хокимлиги булмайди. Барча мулклар тенг, улар чекланмаган холда ривожланади. Мулкчиликнинг асосини хусусий мулк ташкил этади.

Тарихан караганда бозор иктисодиётининг 2 тури бор. Биринчиси, ёввойи бозор иктисодиёти, иккинчиси, маданийлашган бозор иктисодиёти.

Ёввойи бозор иктисодиётининг асл намунаси XVIII ва XIX асрларда булган. Унинг асосий белгилари куйидагилардан иборат булган:

1) Якка эгаликдаги хусусий мулкнинг хукмрон булиши, мулкнинг озчилик кулида тупланиши;

2) Иктисодиётнинг стихияли усиши, яъни иктисодий бебошлик ва тартибсизликнинг булиши;

3) Номаълум бозор учун кур-курона равишда товар ишлаб чикариш, товарнинг сотилиши ёки сотилмаслигининг номаълумлигиги;

4) Ракобат курашининг конун-коидасиз, террор, зуравонлик, каллоблик каби гайри инсоний усуллар билан бориши;

5) Тадбиркорлар уртасида шерикчилик алокаларининг тасодифий булиши;

6) Давлатнинг иктисодиётга аралашмаслиги, ундан четлашиб колиши;

7) Тартибсизлик натижасида кучли иктисодий тангликларнинг келиб чикиши, иктисодий талофатларнинг юз бериши;

8) Кишиларнинг ута бой ва ута камбагалларига ажралиб колиши, улар уртасидаги синфий курашнинг мавжудлиги, социал мувозанатнинг йуклиги.

Аммо ёввойи иктисодиёт абадул-абад сакланмайди. У маданийлашган бозор иктисодиётга айланиб боради. Маданийлашган бозор иктисодиётининг хам узига хос белгилари бор. Улар куйидагилардан иборат:

1) Асосий булган хусусий мулк билан бир каторда бошка мулк шакллари хам мавжуд булди, мулкий мувозанат юзага келади;

2) Иктисодиётдаги бебошлик каттик чекланади, иктисодиёт тартибга солинади;

3) Бозор талабни хисобга олади, ишлаб чикариш талабга мослашади;

4) Ракобат кураши белгиланган коидаларга биноан халол боради, унинг маданий усуллари кулланилади;

5) Иктисодиёт субъектлари (иштирокчилари) уртасида доимий ва узок даврга мулжалланган, узаро манфаатли шерикчилик алокалари урнатилади;

6) Давлат иктисодий хаётга аралашади, уз чора-тадбирлари билан иктисодий тамойилларнинг амал килиши учун шароитлар хозирлайди;

7) Иктисодиёт тартибга солиб турилганидан чукур иктисодий тангликлар юз бермайди, иктисодий тангликдан тезда чикилади;

8) Иктисодиёт юксак булганидан жамият бой булади, тадбиркорлик факат фойда топиш учун эмас, балки эл огзига тушиш, обру-эътиборли булиш учун хам олиб борилади

9) Иктисодиёт ижтимоий йуналтирилган, оммавий фаравонликни таъминлашдек аник мулжалга эга булади;

10) Кишиларнинг иктисодий жихатдан табакаланиши чегараланади, узига тук, урта хол ахоли асосий социал катламга айланади. Шу боисдан жамиятда социал катламга мувозанат сакланиб, кишилар уртасида тукнашувларга урин колмайди.

Бозор иктисодиёти качонки, одамлар моддий ва маънавий эхтиёжлари билан узвий боглангандангина, фукаролар мафаатлари ижтимоий конунлар билан химоялангандагина, хар бир кишининг сиёсий, иктисодий ва маданий эркинлиги, ижодкорлиги таъминлангандагина руёбга чикади. Зеро, бозор муносабатлари ижодкор, уддабурон, маърифатли одамларнинг ижодий кобилияти, ишбилармонлик ва тадбиркорлигини юзага чикариш асносида халк моддий ва маънавий фаровонлигини таъминлашнинг бирдан-бир йулидир.

Бозор иктисодиётини харакатга келтирувчи кучлардан бири-бу хусусий тадбиркорликдир. Уша оламга машхур Форд янги машина ишлаб чикканида халкнинг гамини еб, хайирли иш килишим керак, деб харажат килмаган, албатта. У бу ишни уз манфаати учун-фойда учун килган. Фойда-бу тараккиётни етакловчи кучи булиб хизмат килади. Даромад келтирувчи иктисодгина тараккиётга эга ишбилармонлар, тадбиркорлар булсагина, мустахкам мулкчилик пайдо булади. Эртага хеч ким уни мусодара килмаслигига ишончи хосил булсагина, бу мулк фойда келтиради.

Бозор иктисодиёти афзалликлари жахон иктисодиёти ривожланишининг тамойилларида яккол кузга ташланади. Масалан, иккинчи жахон урушида тула вайрон булган, нихоятда катта моддий ва маънавий талофатга учраган Япония бозор иктисодиётига утиши туфайли деярли бир авлод хаёти давомида узини тиклабгина колмай, энг юкори ривожланган мамлакатлардан каторидан урин олди. Жанубий Корея утган чорак аср давомида нихоятда тараккий этди, “Осиё йулбарси” деган ном олди.

Бозор иктисодиёти шароитида Хитой бемисл ривожланиш йулига утди ва бу тажриба бутун жахонни лол колдирди. Бозор иктисодиёти савдо-сотик, товар-пул муносабатларига асосланган булиб, узига хос иктисодий конунлар асосида бошкарилади. Унинг амал килиш учун маълум шарт-шароит мавжуд булмоги лозим. Уларнинг асосийлари куйидагилардир:

1) хар бир мамлакатнинг тарихий, минтакавий, миллий, иктисодий, сиёсий хусусиятларини хисобга олиш, барча ресурс ва имкониятлардан тулик фойдаланишга интилиш;

2) иктисодий эркин ва мустакил товар ишлаб чикарувчиларнинг мавжудлиги;

3) мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ва нисбатан тенглигига эришиш, ракобат учун тулик шарт-шароит яратиш ва ракобатни куллаш;

4) ишбилармонлик, хусусий ташаббус ва шахсий иктидорни куллаб-кувватлаш;

5) юкори унумли мехнатни рагбатлантириш;

6) ишлаб чикаришни экспортга мулжаллаб куроллантириш ва ташкил этиш хамда экспорт молларини, уларнинг хилларини купайтириш;

7) хамма жабхаларда эркинлик ва озодликка эришиш, демократияни хар томонлама юксалтириш хукукий давлат ва хукуклар устунлигини таъминлаш;

8) бозор инфраструктурасини яратиш ва мукаммаллаштириш;

9) ижтимоий хаётнинг барча жабхаларида, айникса иктисодиётда бозор иктисодиёти муносабатларини щакллантириш, ва бошка шарт-шароитлар.

Бозор иктисодиёти умуман олганда кандайдир мутлак жумбок ва янгилик эмас, у инсониятга минг йиллар давомида хизмат килиб келмокда. Айникса, бозор иктисодиёти Шарк мамлакатлари, жумладан, Узбекистонда кадимдан маълум. Эрамиздан олдинги II асрдан милоднинг XVI асригача давом этган Буюк Ипак йули тажрибасининг узи бозор иктисодиётининг мукаммал шаклидир.

Бозор иктисодиёти барча мамлакатларда уз хусусиятларига эга булиб, илмий иктисодиётда хар хил моделлар шаклида карор топган. Улар орасида узининг ёркинлиги, самарадорлик даражаси билан жахон иктисодиёти тарихига кирганлари Америка, Германия, Хитой, Швеция, Туркия, Япония, Жанубий Корея андозаларидир.

Америкача андоза узига хос хусусияти-унинг тадбиркорликни ахоли орасида кенг ёйишга, оммавийлигига эришишга интилишидадир. У жамият аъзоларидан хар бирининг ишбилармонлик фаолиятини куллаб кувватлаш, иктисодий фаоллигини, хусусий манфаатдорлигини ошириш, бойиши учун кенг ва тулик, шарт-шароит яратишга каратилгандир. Мамлакат иктисодий ривожланишидаги айрим зиддиятлар, пасайиш ва инфляция сингари нохушликлар куплаб сугурта, хайрия жамгармалари, колаверса давлат ёрдами туфайли хал этиб борилади. Бунда давлат каттиккуллик, мехрибон ва одиллик хислатлари мужжассам булган отадек барча конунларни (улар хамма сохаларни камраб олган) тула ва тугри бажарилишини амалга ошириб, кузатиб боради.

Японча андаза иккинчи жахон урушида вайронага айланган мамлакатда, уз ахолиси хисобига, хокимиятни хар томонлама ва сузсиз куллаб-кувватлаши япон ватанпарварлик туйгуси асосида яратилди. Бу модел энг аввало, ишлаб чикаришни четга махсулот ишлаб чикаришга мослаштириб, валюта ишлаш, пулнинг эвазига хорижий мамлакатлардан энг янги техника ва технология, лицензия ва “ноу-хоу” сотиб олиб, уз технологиясини янгилаш, юкори мехнат унумдорлигига эришиш тадбиркорликни ривожлантириш, ахоли табакаланишини тезлаштириш хисобига вужудга келтирилди. Бирок, мурод хосил этилгач ахолининг эхтиёжманд кисмига давлат ва фирмалар ёрдами кучайтирилди, умумий фаровонликка эришилди.

Шведча андаза америкача ва японча моделлардан фаркли уларок, иктисодиётни купрок ижимоий йуналишда ташкил килинганлиги, иш хаки орасидаги фаркнинг юкори эмаслиги билан ажралиб туради. Бу модель миллий даромадни ахолининг эхтиёжманд кисми фойдасига купрок таксимлаш ва окибатда ахоли орасидаги табакаланиш, тенгсизликни камайтиришга каратилган. Шунинг учун хам Швеция ахолиси фаровонлик жихатидан жахонда етакчи уринни эгаллайди.

Бу андаза шаклланишида Швециянинг тарихан иктисодий юксак ривожланганлик даражаси ва мехнаткашлар касаба ташкилотларининг жамиятда, айникса ишлаб чикаришда тутган катта таъсирчанлиги алохида урин тутади. Бу андазаларнинг кайси бири республикамиз учун купрок кул келиши, маъкул булиши хакида хамон кизгин тортишувлар булиб туради. Вахоланки, бу борада энг тугри ва макбул йул-республикамизнинг уз ривожланиш йули-уз андазасини яратиш йулидир.

Хозирги даврда бозор иктисодиётига утиш деганда цивилизациялашган яъни маданийлашган иктисодиёт сари бориш тушунилади.

Бозор иктисодиётига утишнинг икки жихати бор: биринчиси - бозор иктисодиётига кандай мазмундаги иктисодиётдан утилиши булса, иккинчиси - бозор иктисодиётига кандай тахлитда утилади, унинг йуллари, усуллари ва шиддати кандай булади деган масала. Шу нуктаи назардан карасак, бозор иктисодиётига утишнинг 3 йули борлигини куриш мумкин:

1) Классик йул. Бу хозирги ривожланмаган мамлакатларга хос булган, узок давом этган йул. Натурал хужаликдан хозирги бозор иктисодиёти сари тараккиёт бир неча асрлар давомида борди.

2) Мустамлакачилик асоратидан озод булган ёш мамалакатларнинг бозор иктисодиётига утиш йули. Бунда бозор иктисодиётига утиш хусусий мулк ва хужалик юритишнинг хусусий усуллари замирида юз беради.

3) Собик социалистик мамлакатларнинг бозор иктисодиётига утиш йули. Бу тула давлатлаштирилган, режали иктисодиётдан эркин бозор иктисодиётига утишни билдиради.

Бозор иктисодиётининг тамойиллари, конун-коидалари, бориладиган марра бир хил булса-да, аммо унинг йуллари хар хил. Узбекистон олдида икки стратегик-истикбол кузланган вазифа туради. Унинг бири - мустакиллик учун иктисодий пойдевор куриш. Иккинчиси - бозор иктисодиётига утиш. Иктисодий мустакилликка бозор механизми оркали эришилади, лекин унинг Узбекистонда шаклланиши узига хос йул билан юз бермокда. Бу йул бозор иктисодиётининг умумийлигини эътироф этган холда, Узбекистоннинг миллий хусусиятларини хисобга олади.

Бу хусусиятлар куйидагилардан иборатдир:

1) Узбекистон иктисодиёти кам ривожланган булса-да, унинг ишончли салохияти бор.

2) Узбекистон табиий ва мехнат ресурсларига бой диёр, унинг сахий ери ва мехнатсевар халки бор.

3) Узбекистон ахолисининг усиш суръатлари жадал, шу боисдан мехнат ресурслари тез ортиб боради.

4) Узбекистон иктисодиётида кишлок хужалигининг урни катта, шу боисдан ахолининг катта кисми кишлок жойларда истикомат килади.

5) Узбекистон шаркий цивилизацияга мансуб мамлакат. Бу ерда шаркона иктисодий куникмалар, ота-боболардан мерос колган хужалик юритиш усуллари бор.

Айтилган хусусиятлар Узбекистонда бозор иктисодиёти сари боришнинг узига хос йулини танлаш учун асос булди. Бу йул жахон тажрибасига таянган холда, аммо Узбекистоннинг миллий манфаатини, бу ердаги реал шароитни хисобга олган холда бозор иктисодиётига утишни билдиради. Бу йул бозор иктисодиётига инкилобий сакрашларсиз, социал ларзаларсиз, тинчлик ва хотиржамлик шароитида, халкни ижтимоий химоя килиш оркали секин-аста, боскичма-боскич утилишини таъминлайди.

Узбекистоннинг узига хос йули Президент И. А. Каримов олга сурган беш тамойилида ифодалаб берилди ва иктисодий тафаккур хазинасига катта хисса булиб кушилди.

Биринчи тамойил - иктисодиётнинг устуворлигини таъминлаш. Бу иктисодиётнинг уз конун-коидаларига биноан ривожланишини, аввал иктисодиётни унглаш, сунгра эса бошка ижтимоий муаммолар ечимига утишни билдиради.

Иккинчи тамойил - давлат бош ислохатчи булиши керак. Бу тамойил бозор иктисодиётига утиш тартибсиз равишда, узибуларчилик асосида эмас, балки давлат рахбарлигида амалга ошадиган ислохатлар оркали юз беришини билдиради.

Учинчи тамойил - конунлар ва уларга риоя этишнинг устуворлигини таъминлаш. Бу тамойил бозор иктисодиётига утиш тартибли равишда, хамманинг давлат кенг жамоатчилик иштирокида ишлаб чиккан конунларига сузсиз риоя этиши оркали боришини билдиради.

Туртинчи тамойил - фаол ижтимоий сиёсат юритиш. Бу иктисодиётга кучли таъсир эта оладиган, халкнинг ижтимоий химоясини, унинг фаоллигини таъминлайдиган, адолатни юзага чикарадиган социал сиёсатга амал килишни билдиради.

Бешинчи тамойил - бозор иктисодиётига секин-аста, боскичма-боскич утиш. Бу тамойил чукур иктисодий ислохатларни шошмасдан, собиткадамлик билан амалга оширишни билдиради.

Узбекистон бозор иктисодиётига утишда “Янги уй курмай туриб, эскисини бузманг-бошпанасиз” наклига амал килиб, сакрашларсиз, инкилобий узгаришлар йули билан эмас, балки изчиллик билан боскичма-боскич бориш йулини танлади. Бу эса бозор иктисодиётига утишда Узбекистон андазасининг узига хос хусусиятидир. Бунда бир боскич тугалланиб янгисига утилади.

Хар бир боскичда узига хос устиворликлар шаклланади, уларни таъминлаш воситалари такомиллашади. Хар бир боскич муддати унда хал килиниши лозим булган муаммоларга, ташки омиллар кулайлигига, ахоли фидокорона мехнатига богликдир.

Ташкилий, иктисодий, молиявий, кредит тизимларини узгартириш, хукукий асос, бозор инфраструктурасини барпо этиш, талаб ва таклиф мутаносиблигига асосланган конунларни амалга ошириш учун эски тасаввурлар ва одатларни узгартириш, албатта вакт талаб этади. Айникса, кишиларнинг тафаккурини, одат тусига кирган коидаларни узгартириш мухим ахамиятга эга. Хар бир боскичда кишиларнинг тафаккурини узгаришларига тайёрлаш, уларни амалий фаолият оркали янги тузум афзаллигига ишонтириш лозим булади. Зеро бозор шарт-шароитларига кишиларни рухан тайёрламай туриб, кутилган натижага эришиб булмайди. Бозор муносабатларига хос булган рухият, дунёкараш шакллансагина, одамлар шунга мувофик иш тутсаларгина бозор иктисодиёти вокеликка айланади.

Бозор иктисодиётига утиш конун устиворлиги, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш инсон фаолияти учун хукукий кафолат, ижтимоий химоя, мухтож табакаларни хар жихатдан куллаб кувватлаш, бир текисчиликдан воз кечиш, мехнат бозорини яратиш, маънавиятни устириш, ташки иктисодий фаолиятни ривожлантириш, мулкчилик, кредит банк тизими, пул муомаласини мустахкамлаш ва бошка масалалар билан изохланади.

Бозор иктисодиёти ишлаб чикарилган махсулотни айирбошлашда, нархлашда истеъмолчиэхтиёжининг ишлаб чикаришга таъсиридир. Бозор иктисоди асрлар буйи ривожланиб келган азалий умуминсоний кадриятдир. Унинг энг мухим белгиларидан бири махсулот ишлаб чикарувчининг иктиосдий эркинлиги, мустакил иктисодий фаолият юритишдир. Бундай килиш учун эса мулк эгаси булиши лозим. Яъни, дехкон уз хусусий ерига эга булсагина яхши ишлайди, унинг шу пайтгача “давлат мардикори” булиб келгани энг катта хатодир. Энди у узи яратган махсулотнинг мулкдори, уни истаган нархда, истаган вактда сотиши мумкин. Шунингдек, олувчи хам хохлаган нархда, хохлаган ердан олиши мумкин, уларнинг муносабатлари эркин ва ихтиёрийдир. Бозор иктисодиёти шароитида мол эгаси эмас, харидор уз шартини куяди. Ишлаб чикарувчи истеъмолчининг талабэхтиёжини кондиргандагина даромад олади, кун куради, акс холда хонавайрон булади. Бозор иктисодиётининг уч мухим конуни бор:

- киймат конуни;

- талаб ва таклиф конуни;

- пул муомаласи конуни.

Бозор иктисодиёти якка хокимликни инкор этади, эркин ракобатни юзага келтиради.

^

Ракобат - бу тадбиркорликнинг ажралмас бир булагидир.

Ракобат - умумижтимоий категория булиб, ижтимоий жараён катнашчилари уртасида яхширок яшаш учун буладиган курашни англатади.

Ракобат иктисодий фаолият иштирокчиларининг уз манфатларини туларок юзага чикариш, яъни яхши даромад топиш, уз мавкеини мустахкамлаш, уз кобилиятини намоён этиш ва имиж (обру-эътибор)га эга булиш учун бошкалар билан курашадилар.

Бозор тизимида ракобатнинг мукаммал ва номукаммал ракобатдан иборат икки асосий тури бор.

Мукаммал ёки соф ракобат шундай ракобат-ки, унда купчилик катнашади. Эркин ракобатли бозорда сотувчилар ва харидорлар купчилик булиб, улардан хар бири монопол мавкега эга булмайди, бозорда зуравонлик килиб уз измини юргиза олмайди.

Номукаммал ракобат чекланган ракобат, табиатан монопол ракобатдир. Бунда купчилик булмаган, лекин товарларнинг катта кисмини таклиф этувчи ёки сотиб олувчи фирмалар ракобатлашади. Номукаммал ракобатнинг олигаполистик ракобат деган тури хам борки, унда гоят озчилик, лекин йирик фирмалар катнашади. Шу боисдан ракобат тор доирада юз беради. Олигаполистик ракобатга мисол килиб, автомобиль бозоридаги ракобатни олиш мумкин. Масалан, Германияда “Мерседес Бенц”, “БМВ”, “Фолксваген” ва “Оппель” каби фирмалар автомобиль бозорида ракобатлашадилар, уларга бас келадиган фирмалар умуман йук. Аммо улар хам жахон бозорида “Форд”, “Таёта”, “Пежо” ва “Вольво” каби фирмалар ракобатига йуликади.

Номукаммал ракобатнинг яна бир тури соф монополистик ракобатдир. Бу ракобатга хос белги шуки, бунда у ёки бу тармокда айнан бир фирманинг хукмронлик килишидир. М., Тошкент трактор заводи Узбекистондаги трактор бозорида танхо хукмрон, ундан бошка тракторсозлик заводлари йук. Лекин четдан, хорижий мамлакатлардан келтирилган тракторлар унинг товари билан ракобатлашади.

Соф монополияни икки омил юзага келтиради:

а) технологик монополия техникавий янгиликлар йирик фирмалар кулида тупланади, натижада бошкалар улардан фойдалана олмайдилар ёки фойдаланган такдирда хам бунга катта пул тулайдилар, натижада уларнинг товарлари кимматга тушиб, ракобатга чидай олмайди;

б) табиий монополия ер ости ва ер усти бойликлари айрим фирмаларнинг ихтиёрида булиб, бошкалар улардан фойдалана олмайди. Масалан, бир фирма нефтга бой булган ерни сотиб олган булса, бошка фирмалар шу ерда нефт казиб олиб, нефт бозорида ракобат кила олмайди.

Ракобат кураш воситалари ва усуллари жихатидан халол ракобат ва гирром ракобатга булинади.

Халол ракобат конуний, йул берилган ва хамма тан олган, инсоний усуллар билан узаро беллашувдир.

Гирром ракобат ман этилган воситалар ёрдамида ва гайриинсоний усуллар билан олиб борилган курашдир.

Гирром ракобат ёввойи бозор иктисодиётининг, халол ракобат маданий (цивилизациялашган) бозор иктисодиётининг белгиси хисобланади. Гирром ракобат юз берганда жосуслик, купорувчилик, рэкет, тухмат, товар белгисини угирлаш ва хатто котиллик каби усуллар кулланилади, ракибни турли йуллар билан обрусизлантириш чоралари курилади.

Халол ракобатда маданий усуллар кулланилади. Бу усуллардан нарх воситасида ракобатлашув, товар сифатини ошириш оркали курашиш, сервис (хизмат курсатиш) оркали беллашув кенг таркалган. Бу усуллардан алохида-алохида эмас, балки биргаликда фойдаланиш хам кулланилади.

Ракобатнинг турли усулларини куллашдан асосий максад, харидорни уз товарига жалб этиб, унинг пулини олишдир. АКШда буни “Истеъмолчи доллари учун кураш” деб атайдилар. Ракобатчилик усули канчалик самарали булса, голиб чикиш имконияти шунчалик куп булади.

Хозирги ракобат курашида товар рекламасига алохида эътибор берилади.

Реклама товарнинг нафлиги хакида холисона ахборот булиб, турли йуллар билан харидорга етказилади. Бозор коидасига биноан рекламага пул аямаган фирма ракобатда голиб чикади. Реклама савдо-сотикни харакатга келтирувчи кучдир.

^

Ракобат курашида самарали фаолият юргизиш, унда муваффакият козониш ракобат стратегиясининг канчалик пухта, изчил, узокни кура оладиган режасини ишлаб чикишга узвий богликдир.

Ракобат стратегияси - ракобат курашининг узок даврга мулжалланган бош йули ва йул-йурикларини ифода этади.

Стратегиянинг максади тез кунда фойдани максималлаштириш, оз фойда билан каноат килган холда уз бозорини кенгайтириш ёки ракибни бозордан сикиб чикариш, янги бозорга аста-секин кириб бориш каби масалаларда харакат йулларини белгилашдан иборат. Стратегияга караб кураш тактикаси (усули ва шакллари) танланади.

Фирмалар ракобатнинг бир усулидан аста-секин бошка усулига утиши ёки бир йула турли усулларни куллаши мумкин. Масалан, Хитой фирмалари сифати паст булса-да, арзон товарлар чикариб, нарх ракобати йулидан, Гарбий Европадаги фирмалар нархи юкори булса-да, сифатли товарларни таклиф этиш йулидан борадилар, чунки Гарбий Европада ахолининг харид кобилияти Хитойга караганда анча юкори. Янги индустриал давлатлардаги (Тайвань, Гонконг, Сингапур, Корея Республикаси) фирмалар хам сифат, хам нарх воситасида ракобатлашувга мойил. Бу мамлакатларда юксак технология мавжуд ва ишчи кучи малакали булса-да, арзон туради. Натижада мавжуд афзалликлар харажатларни пасайтирган холда, сифатли товар чикариш имконини беради. Бунга мисол килиб Кореянинг “Самсунг электроник” компанияси бозорга чикарадиган телевизорларни ва ДЭУ корпорацияси автомобилларини олиш мумкин. Улар ракобатбардош булганидан жахон бозорига шиддат билан кириб бормокда.

Ракобатга хар хил ёндошув Узбекистонда хам бор. Масалан, Тошкент бозори учун ишловчи фирмалар хам нарх, хам сифат ракобатини куллаши мумкин, бу шахарда ахолининг бой катламлари борки, улар учун нархга кура товарнинг сифати афзалрок, айни вактда ахолининг камкувват кисми хам борки, улар учун товарнинг арзон булиши мухим. Нукус ва айрим бошка шахарлардаги фирмалар куп холларда нарх ракобатига мойил буладилар, бу ерда ахолининг харид кобилиятига кура арзон товарлар ракобатбоп хисобланади.

Ракобат кул ковуштириб утиришга йул куймайди, у кураш булганидан хаммани харакатга, яхши ишлашга ундайди.

Ракобат бозор иктисодиётини харакатга келтирувчи механизм, уни олга элтувчи куч хисобланади.

Ракобатдаги иктисодий танлов тамойилига кура иктисодиёт иштирокчилари сараланади, яхши ишлаган фирма бойиб боради, ёмон ишлагани синади, ёпилади ёки кучли фирмаларга кушилиб кетади. Ракобатга бардош бера олмаган фирмалар зарар курадилар, уз мажбуриятлари буйича пул тулай олмай коладилар, яъни банкрот холига тушадилар.

Бозор иктисодиётининг илк белгилари пайдо булиши билан унга хос ракобат хам юзага келади. Иктисодиёт ривожига мос холда ракобатчилик муносабатлари хам такомиллашиб боради. Бозор ракобати тарихан 4 боскичдан утади.

Биринчи боскич - бу натурал хужаликдан бозор иктисодиётининг дастлабки шаклларига утиш булиб, бу даврда ракобат майда товар ишлаб чикарувчилар уртасида боради. Бу боскичда ракобат махаллий бозорлар доирасида борасида, у бир турдаги товар ишлаб чикарувчилар уртасида булади. Ракобатда голиб чикиш воситаси тажриба туплаб, мехнат махоратини ошириш хисобланади.

Иккинчи боскич - бу капиталистик эркин ракобат боскичидир. Бу боскич товар хужалигининг оммавий тус олиши билан, майда товар ишлаб чикариш урнига йирик машиналар тизимига ва ёлланган мехнатга таянган товар ишлаб чикаришнинг келиши билан характерланади. Ракобатни чеклашлар булмайди, у эркин курашга айланади, бу кураш махаллий бозорлар доирасидан чикиб, миллий бозор микёсида юз беради. Ракобат шиддатли боради, унинг иштирокчилари купчиликдан иборат булади. Ракобатда голиб чикишнинг шарти янги техникани жорий этиб, мехнат унумдорлигини устириш, янги товарларни ишлаб чикариш булади.

Учинчи боскич - бу монопол ракобат боскичи булиб, у якка хокимликка интилувчи йирик корхоналарнинг курашидир. Ракобат иктисодни монополлашган ва монополлашмаган сохаларида алохида боради, аммо бу сохалар уртасида хам кураш кетади. Ракобатда енгиб чикиш шартлари иккинчи боскичдагидек булади, аммо узаро курашда бозорни эгаллаб олиш, сиёсий хокимиятдан фойдаланиш кабилар кенг кулланади. бу боскичда монопол ракобат етакчи булса-да, эркин ракобат йуколиб кетмайди, у иккинчи каторга сурилади. Иктисодиётда монопол ракобат сохаси ва эркин ракобат сохаларига ажралиш булади.

Туртинчи боскич - янгича эркин ракобат боскичи булиб, у аралаш иктисодиётга хосдир. бу боскичда ракобатчилар гоят купчилик булиб, улар йирик корпорациялар, уртача, майда ва ута майда корхоналардан иборат булади. Ракобат доираси кенгайиб, у ишлаб чикаришдан ташкари, хизмат курсатиш сохасида хам фаоллашади, у молия бозорига шиддат билан кириб боради, хатто саёхат бизнеси, шоу (томоша) бизнес, спорт бизнеси, харбий бизнес кабиларни хам уз дамига тортади. Ракобатлашув байналмилаллашиб, халкаро бозор доирасида хам юз беради. Энг янги техника-технологияни куллаш, бошкаришни компьютерлаштириш, товар таркибини зудлик билан янгилаш, энг малакали иш кучига эга булиш, информациядан фойдаланиш ва, нихоят, замонавий маркетинг хизматини уюштириш ракобатда енгиб чикиш шартига айланади.

Ракобатни унинг характерига караб хам бахолаш мумкин. Кайси боскичда юз беришдан катъий назар ракобат 2 типда булади, яъни у тартибсиз ёввойи ракобатдан ва конун-коидалар билан тартибга солинувчи цивилизациялашган ракобатдан иборат булади. Турли боскичларда хар иккала ракобат типининг нисбати хар хил булади. Цивилизациялашган ракобат аралаш иктисодиётга хос булади, аммо у бирдан эмас, балки секин-аста ракобатнинг асосий типига айланади. Бу бозор муносабатининг ривожланишидан келиб чикади. Аралаш иктисодиёт бозор ва нобозор муносабатининг яхлитлиги булганидан бу ерда ракобат билан биргаликда партнёрлик алокалари хам амал килади.

Ракобат иштирокчиларининг социал-иктисодий макоми бир хил эмас, шу сабабдан, уларнинг бевосита максади хам фаркланади. Тадбиркорнинг максади купрок фойда куриш, ишчиники яхши иш хаки олиш, ер эгасиники ердан даромад олиш, пулдорники пулидан купрок пул чикариб олиш. Ракобат бу факат индивидуал манфаатни эмас, балки жамоанинг биргаликдаги манфаатини хам кузлайди. Айрим кишининг манфаати бир томондан алохидалашган, иккинчи томондан жамоа манфаатига бирлашган, шу оркали юзага чикади. Ишловчилардан хар бири яхши иш жойи учун курашади, улар жамоа доирасида эса унинг манфаати йулида ва биргаликда бошка жамоалар билан ракобатлашади. Ракобат хужаликнинг хамма сохасида боради, унда иктисодий фаол кишилар катнашади.

Бозор хужалигидаги ракобат ким булишидан катъий назар яхши ишлаганларни ютиб чикишини билдиради. Шу жихатдан у бозор иктисодиётини харакатлантирувчи кучи хисобланади, иктисодий ресурсларни тежамли ишлатишга, товар ва хизматларни куплаб ва сифатли ишлаб чикаришга ундайди. У хужалик юритишнинг энг самарали усулларини юзага келтиради, иктисодий алокаларнинг энг маъкулини топишга мажбур килади.

Ракобат иктисодий усишни таъминлайди, бу эса уз навбатида ракобат доирасини кенгайтиради, чунки тадбиркорлар сафи кенгайиб боради. Ракобат бозорнинг хамма турларида амал килади. Тадбиркорлар товар бозорида сотувчи сифатида, ресурслар бозорида эса харидорлар сифатида ракобатда булишади. Ишчилар мехнат бозорида яхши иш жойини эгаллаш учун курашадилар. Ракобат ишлаб чикарувчилар билан истеъмолчилар уртасида хам боради, бу сотувчи ва харидор ракобатида куринади. Сотувчи кимматрок сотишга интилса, харидор арзонрок сотиб олишни мулжаллайди. Бу молия бозорида хам булади. Пулдорлар уз пулини карзга берганда карз хакини (фоизни) оширишга интиладилар карз олувчилар уни пасайтиришга харакат киладилар. Ер эгалари ерга ижара хакини оширишни мулжаллайдилар, ижарачилар эса аксинча пасайтириш чораларини курадилар. Хуллас, ракобатлашув иктисодий фаолиятнинг хамма турларига хос булади, у бозорнинг узида ва бозордан ташкарида боради. Бозорда ракобат бевосита юз берса, бозордан ташкарида хусусан ишлаб чикаришда унга хозирлик курилади, ракобатга голиб чикиш чора-тадбирлар амалга оширилади. Бозорда нархни узгартириш, савдо рекламасини ташкил этиш оркали беллашув юз беради. Бозор ракобатни шарт-шароити кандайлиги хакида ахборот беради, унга асосланиб чора-тадбирлар ишлаб чикилади. Бу уринда маркетинг алохида роль уйнайди.

Таянч иборалар.

Бозор тушунчаси, бозорнинг функциялари, бозорнинг турлари, эркин бозор, монопол бозор: монопол ракобатли бозор, олигаполистик бозор, соф монополия бозори, бозор иктисодиётини белгилари, бозор иктисодиётининг икки тури, бозор иктисодиётига утишнинг уч йули, Узбекистоннинг бозор иктисодиётига тишининг узига хос йули, ракобат тушунчаси, ракобат турлари, ракобат воситалари, ракобат боскичлари, ракобат стратегияси.

Назорат ва мулохаза учун саволлар.

  1. Бозор тушунчаси, мохияти ва ахамиятини тушунтириб беринг.
  2. Айирбошлаш тизимида бозорларнинг роли ва урни нималардан иборат?
  3. Бозор иктисодиётига утиш шароитида тадбиркорликни урни ва ахамиятини изохлаб беринг.
  4. Бозор иктисодиётига утишда жахоннинг илгор давлатлари андозалари, унинг узига хосхусусиятлари нималардан иборат?
  5. Узбекистоннинг бозор иктисодиётига утишининг узига хос хусусиятларини изохлаб беринг.
  6. Ракобат нима? Унинг тадбиркорликда тутган урни ва мохияти нималардан иборат?
  7. Ракобат боскичларини изохлаб беринг. Унинг хусусий тадбиркорликдаги роли нималардан иборат эканлигини асослаб беринг.
  8. Ракобатнинг турлари ва воситалари нималардан иборат?
  9. Ракобат стратегиясини тушунтириб беринг.

uz.denemetr.com

Маркетинг” кафедраси «кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик»

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

“МАРКЕТИНГ” кафедраси

«КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК»

фанидан

МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ

Тошкент-2010

«Маркетинг» кафедра мажлисида

мухокама қилинган ва маъқулланган

кафедра мудири_______доц. Эргашходжаева Ш.Ж.

(кафедра мажлисининг ____-сонли баённомаси

«___»___________2010й.)

Тақризчилар: и.ф.н. доц. Самадов А.Н.

и.ф.н. доц. Сафаров Б.Ж.

Тузувчи: и.ф.н. Эргашходжаева Ш.Ж.

“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” фанидан масалалар

1 - масала

1. Куйидаги жадвалда Х товарнинг бозордаги таклиф микдори берилган.

Таклифнинг нарх буйича эластиклиги Таклиф микдори

(дона)

Нарх

(долл.)

0

2

4

6

8

10

12

14

2

4

6

8

10

12

14

16

Таклифнинг нарх буйича эластиклигини хисобланг ва жадвални тулдиринг.

2 - масала

Кузда жун қўлқопларга булган талаб ортди. Аммо уларнинг нархи бахорда канадй булса, шундайлигича колди. Бу вакт ичида жуннинг нархи кандай узгаради.

3 - масала

Хом ашё базаси кискарганлиги туфайли «Журабек» фирмаси махсулот ишлаб чикариш хажмини камайтирди. Бундан кейин доимий ва уртача узгарувчан харажатлар узгармади, уртача умумий харажатлар эса 30 сум /донага ортди. Уртача доимий харажатларнинг бошлангич микдори 120 сум/донани ташкил килади. Сотилган махсулотдан келадиган даромад узгармаслиги учун фирма хар бир махсулот нархини неча фоизга ошириши керак?

4 - масала

«Машхура» фирмаси ижарага олган бинонинг доимий харажатларининг 40%ни ташкил килувчи ижара тулови 150 %га ортди. Бошка (колган) уртача узгарувчан харажатлар ва махсулот ишлаб чикариш хажми узгармади. Ижара тулови ошгунга кадар хар бир махсулотга кетган уртача доимий сарф-харажат 700 сум, сотиш нархи эса 2800 сум/донани ташкил килар эди. Хар бир махсулотдан келган дастлабки (бошлангич) фойдани саклаб колиш учун «Машхура» фирмаси нархини неча фоизга узгартириши керак.

5 - масала

Автомобиль ишлаб чикариш технологиясининг узгариши уртача узгарувчан харажатларнинг 20 %га камайишига олиб келди. Шундан кейин хар бир махсулот нархи хам 10 % га камайди. Умумий ва доимий харажатлар узгармади. Агар ишлаб чикариш технологияси узгаргандан кейин фойданинг усиши 37 500 млн. сум булса, автомобиль ишлаб чикарувчиларнинг даромади нимага тенг булади.

6 - масала

Дастлаб «Келажак тонги» корхонасида уртача доимий харажат уртача умумий харажатларнинг 30 % ни ташкил килар эди. Ишлаб чикаришнинг харажатларига кура фойдалилиги (рентабеллиги) эса 40 % тенг эди. Инфляция жараёни натижасида уртача доимий харажатлар 10 %, уртача узгарувчан харажатлар эса 20 % усди. Агар корхона махсулот нархини 17 % га оширса, харажатларга кура ишлаб чикариш рентабеллиги нима тенг булади?

7 - масала

Утган йили «А» корхонада доимий харажатлар умумий харажатларнинг 25 %ини ташкил килар эди. Бу йил эса уртача узгарувчан харажатлар 20 %, уртача умумий харажатлар эса 10 % га ортди. Доимий ва узгарувчан харажатлар нисбати узгармайди. Уртача доимий харажатлар кандай ва канча фоизга узгарган.

8 - масала

Йил бошида «Б» корхонада махсулот ишлаб чикаришнинг уртача доимий харажатлари 180 сум/донани ташкил килар эди. Йилнинг охирида эса махсулот ишлаб чикариш 20 %га кискартирилди, доимий харажатлар аввалгича колди, уртача узгарувчан харажатлар 5 % га ошди, уртача умумий харажатлар эса 60 сум/донага узгарди. Йил охирида «Б» корхонада уртача узгарувчан харажатлар нима тенг булади?

9-масала

Хом ашё учун килинган харажатлар узгарувчан харажатларнинг 40 % ини ташкил килади. Битта махсулот хисобида хом ашёга кетган харажат 130 % га ошганидан кейин «Дилноза» савдо ишлаб чикариш корхонаси ишлб чикариш хажмини узгартирди. Бунда бошка уртача узгарувчан ва доимий харажатлар узгармайди, уртача умумий харажатлар эса 233 сумга ортди. Агар бу узгаришгача битта махсулотга кетган уртача умумий харажат 500 сум, уртача доимий харажат эса 100 сумга тенг булса, фирма ишлаб чикариш хажмини неча фоизга узгартиради?

10-масала

Жадвалда футбол уйини чиптасининг нархи ва талаб микдори берилган. Талабнинг нарх буйича эластиклигини топинг ва жадвални тулдиринг.

Жадвал.

Бир дона чиптанинг сумдаги нархи Талаб микдори, хар бир уйинга минг хисобида Талабнинг нарх буйича эластиклиги
225

200

150

125

100

10

20

40

50

60

11 -масала

Терининг нархи ошишини билган компания рахбарияти пойабзал дуконидаги сотувчиларнинг бир кисмини ишдан бушатишга карор килди. Нега?

12 -масала

3 та инвестиция лойихаси мавжуд:

А. Харажатлар 150 $ га тенг. Келгусидаги фойда қ бир йилда 1 $ га тенг.

Б. Харажатлар 150 $ га тенг. Келгусидаги фойда қ бир йилда 15 $ га тенг.

В. Харажатлар 1000 $ га тенг Келгусидаги фойда қ бир йилда 75 $ га тенг.

а) хар бир лойиха (А,Б,В) учун фойда нормасини хисобланг.

б) агар олинган кредит учун капитал фоизи даражаси 3 %, 7 % ва 11% га тенг булса, унда А,Б,В лойихаларни амалга оширишда кандай фоиз ставкаси даражаси фойдали булади (В) ёки тадбиркорлар учун фойдали булмайди (Н).

Жадвал

Лойихалар Фоиз ставкаси
5 % 7% 9% 11%
А

Б

В

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

13 –масала

Куйида келтирилган хар бир холат учун бозор тузилмасини (структураси) мос келувчи турини топинг.

А. Амалга оширилган ракобат Б. Монополия

В. Монополистик ракобат Г. Олигополия

Д. Монопсония

а) Бозорда катта таъминотчилар сони илдам харакат килмокда, улардан хар бири фирма пойафзалини нисбатан ухшаш нарх буйича таклиф килмокда.

б) Бозорда телекоммуникация хизмати буйича ягона таъминотчи илдам харакат килмокда.

в) Фермерларни катта гурухи бозорга картошкани бир хил нарх буйича таклиф килмокда.

г) Бозорда автомобиль ишхонаси буйича бир неча йирик фирмалар мавжуд.

д) Кумир олувчи жихозни ягона харидори мавжуд.

е) Ягона фирма штурман асбобини ишлаб чикаради.

14 –масала

Куйида амалга оширилиши мумкин булган иккита (А ва Б) фирмаларнинг стратегияларини натижалари колипи курсатилган. Хар бир фирма 2 та имконий стратегияга эга (А - 1 ва 2; Б - I вà II). Колипдаги курсаткичлар А фирма учун зарур суммасини билдиради.

А фирмаси стратегияси
1 2
Б фирмасининг I 4000$ 3000$
стратегияси II 2000$ 1500$

а) А фирмаси учун доминантли стратегия кандай?

б) Б фирмаси учун доминантли стратегия кандай ?

в) Ушбу холатда кандай карор мувозанатли булади ?

г) Мувозанатли карорда А фирмаси кандай зарарлар келтиради ?

д) Мувозанатли карорда Б фирмаси кандай даромадлар олади ?

15-масала

Фараз килайлик, 5000 доллардан ошувчи жами даромаддан даромад солиги бир хил ставкада 30 % размерда олинади.

а) Чегаравий ва уртача солик нормасини кейинги даромад даражаси буйича хисобланг.

  1. 3000 доллар. 2) 9000 доллар
  2. 12 000 4) 20 000 доллар
б) Ушбу солик прогрессив ёки регрессив булиб хисобланадими?

Фараз килайлик, солик тизими шундай шаклда узгардики, яъни 5000 доллардан ошувчи даромад, аввалига ухшаш солик ставкаси 30% ни ташкил этади, аммо даромад 10 000 доллардан ошадиган булса, ставка 50 % гача кутарилади.

в) А пунктда курсатилган даромад даражаси буйича чегаравий ва урта нормани аниклан.

г) Ушбу холатда солик аввалгига нисбатан прогрессиврок ёки прогрессив эмас булиб хисобланади.

16-масала

Хажми бир литрлик банкадаги тузланган помидор ишлаб чикарадиган консерва заводининг махсулоти чакана савдода 25 сум туради, завод йил давомида 6 минг дона махсулот ишлаб чикаради ва заводнинг доимий харажатлари эса - 36 минг сумни ташкил килади.

Хисоб китоб учун куйидаги жадвални келтирамиз:

Курсаткичлар номи Бир донасини киймати, сумда Олти минг донасининг киймати, сумда
1.

2.

3.

4.

5.

Сотувдан тушум

«Узгарувчан харажатлар»

Ялпи фойда

«Доимий харажатлар»

Соф фойда

25

15

10

36 000

150 000

90 000

60 000

36 000

  1. соф фойдани аникланг;
  2. «зарарсизлик нуктаси»ни курсатинг ва изохлаб беринг.

17 – масала

А савдо бирлашмаси стратегияни амалга оширгандан сунг махсулотга булган нархни 45 дан 42 пул бирл.га туширди. Сотиш хажми 64200 донадан 66100 тага усди.

  1. Талаб эластиклигини аниқланг.
  2. Талаб эластиклиги тахлили асосида бирлашма келгусида қандай тарзда харакат килишини ечинг:
а) бозор хиссасини ошириш учун нархни яна 5 % га камайтириш керак;

б) ушбу нархни саклаб колиш лозим;

в) эски нархга кайтиш лозим;

г) нархни 50 пул бирл.гача ошириш лозим.

18-масала

Фирма тугрисида куйидаги маълумотлар маълум:

  • инвестицияланган капитал: 240000 минг сум.;
  • кутилаётган рентабеллик: 10 %
  • 1 дона учун ўзгарувчан харажатлар: 1050 минг сум.;
  • доимий харажатлар: 90 минг сум.;
  • сотиш башоратлари: пессилистик - 90 минг дона,
антилистик - 150 минг дона.

Юкорида кетирилган маълумотлар асосида:

а) охирги;

б) зарарсизлик

в) максадли нархларни хисобланг.

Хар бир вариант бўйича корхона фаолияти натижаларини аниқланг.

18 – масала

Савдо фирмаси 250 сумдан товар харид килаяпти ва ўртача 300 дона ушбу товарни 300 сумдан сотади. Агар фирма бир хафтага нархни 10 %га туширишга келишган булса, узини ялпи фойдасини саклаб колиши учун канча миқдорда махсулот сотиш керак?

19 – масала

Юкори нарх эластиклигини тавсифловчи талаб билан фирма товар сотаяпти, сотиш хажми йилига 30 000 та махсулотни ташкил қилади.

Нарх тузилиши бундай:

  • Битта махсулот учун соф харажатлар - 9,9 минг сум;
  • Битта махсулот учун доимий харажатлар - 3,3 минг сум;
  • Жами - 13,20 минг сум;
  • Сотиш нархи - 6,60 минг сум
Фирма уз олдига сотиш хажмини 3000 тага устиришни масала килиб куйди ва бу максадлар учун йилига 39 млн. сум реклама бюджетини ажратди. Фойда ўзгармай колганда нархни минимал ошиши қандай бўлади?

20 – масала

А ва Б - булар фирмани иккита бўлимидир. А бўлими «А» маркали товарни куйидаги иктисодий тавсифномалар билан ишлаб чиқаради:

  • тугри моддий харажатлар - 6 минг сум
  • иш хаки - 4 минг сум
  • доимий харажатлар - 2 минг сум
  • жами - 12 минг сум
«А» маркали товари соф ракобат шароитида сотилаяпти: бозор нархи 16 минг сумга тенг. Бундан ташкари бу махсулот Б бўлимда сотилаяпти. Бозорда сотиш харажатлари битта махсулотга 2 минг сум размерини талаб этади. «А» маркали махсулотга умумий талаб жуда юкори булган шароитда ва А бўлимининг ишлаб чиқариш куввати тулик юклангани холда, А бўлими «А» маркали махсулотини қандай нарх бўйича Б бўлимига сотиш керак?

uz.denemetr.com

Кичик бизнес ва тадбиркорлик” фанидан янги педагогик технология асосида амалий машғулотларни бажаришга доир

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

«МЕНЕЖМЕНТ» КАФЕДРАСИ

“Кичик бизнес ва тадбиркорлик” фанидан

ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ БАЖАРИШГА ДОИР

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

ФАРҒОНА - 2010

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

«МЕНЕЖМЕНТ» КАФЕДРАСИ

“Кичик бизнес ва тадбиркорлик”фанидан

ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР

бажаришга доир

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

ФАРҒОНА - 2010

Услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Фарғона Политехника институти томонидан тасдиқланган ишчи ўқув режасига мувофиқ равишда тайёрланди. Услубий қўлланма «Менежмент», “Иқтисодиёт”, “Бухгалтерия хисоби ва аудит” йўналишлари талабалари учун “Кичик бизнес ва тадбиркорлик”, фанидан амалий машғулотларни янги педагогик технология асосида ўтказишга мўлжалланган.

Муаллифлар- доц. Х.Ғозиев

к.ў. Ю.Шокирова

к. у. М. Ашуров

Тақризчи- и.ф.д., проф. А.Ғофуров

КИРИШ

2010 йилнинг 27 январида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Президентимиз Ислом Каримов «Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» мавзуcида қилдган маърузаларида кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривoжлaнтириш – мамлакатимизда иқтисoдий ўсишни таъминлaш, янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили эканлигини таъкидладилар.

2009 йилда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида иқтисoдий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммoсини ҳал этиш, аҳoлининг дарoмадлари ва фарoвoнлигини oширишда тoбoра муҳим ўрин тутаётган кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрликни жадал ривoжлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алoҳида эътибoр қаратилган эди.

Шу сабабли инқирозга қарши чоралар дастурида кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу чора тадбирлар солиқ ва кредит имтиёзлари билан бир қаторда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай бизнес муҳитини яратиш мақсадида институционал ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни ҳам ўз ичига олади.

“Бизнинг ижтимоий иқтисодий сиёсатимизда кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга катта аҳамият берилаётгани, кичик бизнесни ихчам ва харакатчанлиги, бозор конъюктураси ўзгаришлари ва истеъмолчилар эхтиёжларига нисбатан тез мослаша олиши уни жаҳон иқтисодий инқирози даврида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш борасида энг қулай ва мақбул воситага айлантиради”- деб Президентимиз ўз маърузаларида такидлайди.

Мустақил Ўзбекистон Республикасини иқтисодий жихатдан ривожлантириш амалга оширилаётган хозирги кунда хар бир жамият аъзоларининг олдида бозор иқтисодиёти қонуниятларини, уни Ўзбекистон Республикасида қандай амалга оширилаётганини, бу қонуниятларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этилиши ва пировард натижасини, талаб даражасида хизмат кўрсатиш ва товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг сирларини билиб олиш каби вазифалар турибди.

Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон келажаги буюк давлат, деб таoкидламоқ учун барча асослар бор. Республикада хамма нарса - табиий бойликлар, унумдор ер, қудратли иқтисодий, илмий-техникавий ва маoнавий салохиятлар мавжуд. Энг мухими - бу диёрда мехнатсевар халқ ва истеъдодли ёшлар яшайди», - деган эди.

Ўзбекистон Республикасини келажакда буюк давлат бўлиши кўп жихатдан ҳозирги кунда таълим тарбия олаётган ёшларга боғлик экан, уларни хар томонлама етук кадрлар қилиб тайёрлаш, айниқса, илмий жихатдан хар қандай назарий муаммоларга ва хўжалик амалиётида пайдо бўладиган саволларга ижобий ёндаша оладиган, уларни хал этиш қобилиятига эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш шу куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда.

Президентимизнинг 2009 йил 5 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида юртимиздa 2010 йилни «Бaркaмoл aвлoд йили» дeб нoмлашни таклиф этдилар.

Мамлакатимизда 2010 йилга «Бaркaмoл aвлoд йили» деб ном берилишининг сабабларини қуйидагилар орқали изоҳлаш мумкин:

- xaлқимиз вa дaвлaтимиз, ҳaр қaйси инсoннинг бaрчa ҳaрaкaтлaри, эзгу ниятлaри мaркaзидa фaрзaндлaримизни ҳaм жисмoний, ҳaм мaънaвий жиҳaтдaн сoғлoм қилиб ўстириш, улaрнинг бaxту сaoдaти, фaрoвoн кeлaжaгини кўриш, дунёдa ҳeч кимдaн кaм бўлмaйдигaн aвлoдни тaрбиялaш oрзуси туради;

- фақат ҳaр тoмoнлaмa eтук aвлoдгинa бугун ҳaёт oлдимизгa қўяётгaн ўтa мурaккaб, oғир синoв вa қийинчиликлaрни eнгиш, кўзлaнгaн юксaк мaррaлaрни эгaллaшнинг энг aсoсий шaрти ҳисобланади;

- бугунги кундa бутун дунёни қaмрaб oлгaн мoлиявий-иқтисoдий инқирoз дaвридa юртимиздa тинчликни сaқлaб, иқтисoдиётимизнинг бaрқaрoр ўсиш суръaтлaрини тaъминлaш, aйни шундaй oғир шaрoитдa xaлқимиз ҳaётининг тoбoрa юксaлишигa эришиш асосида ёшлaримизнинг чуқур билим вa кaсб-ҳунaр эгaллaши учун зaмин ярaтилганлиги, улaрни зaмoн тaлaб қилaдигaн мутaxaссис кaдрлaр этиб тaйёрлaнганлиги ётади.

Шундай экан жахон андозаларига мос келадиган ва республикамиз миллий қадриятларини ўзида мужассам эта оладиган мутахассис кадрлар тайёрлаш Олий ўқув юртлари зиммасига юклатилади. Бу эса барча умумий йўналишга оид фанларни, илғор техника - технология билан бир қаторда замонавий молиявий, иқтисодий, ташкилий ва бошқарувга оид билимларни ўқитишни тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш вазифасини қўяди.

Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш давр талабига айланиб бораётган бир даврда кичик бизнес корхоналарини ташкил қилишнинг ташкилий - хуқуқий асосларини, муаммоларни бартараф қилиш йўлларини билишни тақозо этади.

Маълумки фанни ўзлаштиришда маъруза дарслар билан бир қаторда амалий машғулотларни бажариш муҳим ўрин тутади. Бу талабаларни мустақил фикрлашга олган назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантиришида ёрдам беради. Шу боисдан қуйидаги амалий машғулотларни бажаришга доир услубий қўлланма тайёрланди.

1- Мавзу. ИНҚИРОЗГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ЎРНИ

Амалий машғулотнинг мақсади

Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммосини хал қилиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга оид тушунчаларни ўргатишдан иборат.

Маърузани ўрганишга доир маълумотлар

2009 йилда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида иқтисoдий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммoсини ҳал этиш, аҳoлининг дарoмадлари ва фарoвoнлигини oширишда тoбoра муҳим ўрин тутаётган кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрликни жадал ривoжлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алoҳида эътибoр қаратилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнeс субъектларининг ялпи ички маҳсулoтдаги улуши 2009 йилда 50 фoиздан ошди. Ҳoлбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич 31 фoизни ташкил этган эди. Бундай натижа биринчи навбатда кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрлик давлат тoмoнидан дoимий қўллаб-қувватланаётгани самарасидир (1-расм).

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги салмоғининг ошиши орқали ҳам намоён бўлди. Хусусан, мазкур соҳанинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 2008 йилдаги 13,9 фоиздан 2009 йилда 16,9 фоизга, қишлоқ хўжалигида тегишли равишда 97,8 фоиздан 97,9 фоизга, асосий капиталга инвестициялар ҳажмида – 23,1 фоиздан 23,7 фоизга, пуллик хизмат кўрсатиш ҳажмида – 48,5 фоиздан 48,7 фоизга, экспорт ҳажмида – 12,4 фоиздан 14,6 фоизга қадар ошди (1-расм).

1-расм

1-жадвал

Ўзбекистонда кичик бизнеснинг иқтисодиёт асосий тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳажмидаги улуши, фоизда

Кўрсаткичлар 2008 йил 2009 йил
Саноат 13,9 16,9
Қишлоқ хўжалиги 97,8 97,9
Қурилиш 48,3 41,6
Савдо 48,1 46,5
Асосий капиталга инвестиция 23,1 23,7
Пуллик хизмат 48,5 48,7
Экспорт 12,4 14,6
Импорт 35,7 42,5

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бу қадар жадал ривожланишида энг аввало мазкур соҳа учун белгиланаётган солиқ имтиёзлари етарли даражадаги рағбатлантирувчи роль ўйнаётганлиги ҳисобланади. Жумладан, бу борада 2009 йилда кичик санoат кoрxoналари учун ягoна сoлиқ тўлoви 8 фoиздан 7 фoизга пасайтирилди, якка тартибдаги тадбиркoрлар учун эса қайд этилган сoлиқ миқдoри ўртача 1,3 барoбар камайтирилди (2-расм).

2-расм

Расмдаги маълумотлардан кўринадики, 1996-2010 йиллар мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун белгиланган солиқ ставкалари 38 фоиздан 7 фоизгача, яъни 5,4 марта қисқарган.

2009 йилда ҳам тадбиркoрларнинг ўз ишини ташкил этиш билан бoғлиқ сарф-xаражатларини қисқартириш ишлари давом эттирилди. Масалан:

- арxитeктура-рeжалаштириш тoпшириқ тўпламларини oлиш қиймати – 4 барoбар;

- лoйиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш – 2,5 барoбар;

- кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш қиймати – 2 барoбарга пасайтирилди.

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдаги рухсат бериш жараёнларининг қисқартирилиши ва тўловларнинг оптималлаштирилиши билан боғлиқ тадбирлар натижаларини қуйидаги жадвал орқали яққолроқ кўриш мумкин (2-жадвал).

2-жадвал

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда рухсат бериш жараёнларини қисқартирилиши ва тўловларнинг оптималлаштирилиши

Рухсат бериш билан боғлиқ жараёнлар турлари Тўлов миқдори Тўлов миқдорининг қисқариши, фоизда
Аввал амалда бўлган Янги киритилган
энг кам иш ҳақи миқдори бўйича сўмда* энг кам иш ҳақи миқдори бўйича сўмда*
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш 5 140200 2 56080 - 60
Банкда ҳисоб рақамини очиш 1 28040 0,5 14020 - 50
Архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш 40 1120000 10 280400 - 75
Ер участкасини расмийлаштириш - 130000 - 58000 - 56
Экологик экспертиза 25 701400 1 28040 - 96
Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш 10 280400 3 84120 - 70
Қурилиш давомида назорат-ижро съемкалари ўтказиш 5 140200 3 84120 - 40
Нормативлар лойиҳаларининг экологик экспертизасини ўтказиш 75 2103000 1 28040 - 98,7
Гигиеник сертификатлар олиш 10 280 400 3 84 120 - 70
Жами тўловлар қиймати (лицензия ва рухсатномаларсиз) - 5037660 - 830960 - 83,5
* Изоҳ: энг кам иш ҳақи миқдори тўловларни қисқартиришга оид меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган даврга татбиқан олинган.

Жадвалдан кўринадики, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда рухсат бериш жараёнларини қисқартириш ва тўловларни оптималлаштириш тадбирлари аҳамиятли даражада амалга оширилган. Масалан, нормативлар лойиҳаларининг экологик экспертизасини ўтказиш бўйича тўлов миқдори 75 марта, экологик экспертиза қиймати 25 марта камайтирилган. Бунинг натижасида ҳар битта тадбиркорлик субъекти учун ўз фаолиятини ташкил этишда ўртача 4207 минг сўм миқдоргача маблағларни тежаш имконияти пайдо бўлди.

2009 йил давoмида инвентаризация натижасида аниқланган қарийб 2 мингта бўш бинo кичик тадбиркoрлик субъектларига ижарага бeрилди. Бунда бинoларни ижарага бериш тарифлари тадбиркoрлик субъектларининг қаерда жoйлашгани ва уларнинг фаoлият турига қараб 3 барoбардан 10 барoбарга қадар камайтирилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги имтиёз ва қулайликлар яратилди:

- маҳсулотларнинг гигиеник сертификатини амал қилиш муддати илгариги 3 йилдан эндиликда чекланмаган муддатга ўтказилди;

- фитосанитария хулосаларини бериш муддатлари қисқартирилди;

- электр ва иссиқлик тармоқларига уланиш учун техник шартларни бажариш муддатлари 1 ойдан 3 кунгача қисқартирилди;

- биноларни турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказиш жараёни соддалаштирилди;

- давлат мулкидаги бўш бинолар ижара ҳақлари 10 ва ундан кўп баробаргача туширилиши натижасида уларнинг 81 фоизи (аниқланган 3650 тадан 2939 таси) тадбиркорлик субъектларига ижарага берилди;

- ташқи рекламани жойлаштириш тарифлари ўртача 20 дан 30 фоизгача пасайтирилди ҳамда айрим ҳудудларнинг қишлоқ жойларида ҳақ олиш бекор қилинди. Бунинг натижасида ташқи реклама берувчи тадбиркорларнинг улуши 34 фоизгача ошди;

- ташқи рекламани жойлаштириш қиймати Тошкент, Фарғона, Жиззах, Наманган ва Навоий вилоятларининг қишлоқ жойлари учун 50 фоизгача пасайтирилди;

- электр энергиясини олди-сотти шартномасида белгиланган ҳажмга нисбатан кам сарфланиши учун жарималар бекор қилинди ва ортиқча сарфлаш бўйича жарималар 50 фоизга қисқартирилди.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирлари кучайтирилди. Хусусан, 2009 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 1 трлн. 850 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди (3-расм).

3-расм

3-жадвал

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи мавжуд инфратузилма объектлари (2010 йил 1 январь ҳолатига, бирликда)

Инфратузилма объекти номи Сони
Тижорат банклари филиаллари 1042
Минибанклар 2318
Ахборот-маслаҳат марказлари 262
Консалтинг марказлари 327
Аудитор фирмалари 113
Ўқув марказлари 917
Баҳолаш компаниялари 138
Товар хом ашё биржасининг савдо майдончалари 204
Микрокредит ташкилотлари 32
Кредит уюшмалари 103
Бизнес-инкубаторлар 34
Суғурта ташкилотлари 32
Брокерлик идоралари 1424

Маълумотлардан кўринадики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига йўналтирилаётган кредитлар миқдори 2001-2009 йиллар мобайнида деярли 11 баробар ўсган.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишида унга хизмат кўрсатувчи инфратузилма муассасаларининг ташкил этилиши ва хизмат сифати даражасининг яхшиланиб бориши сезиларли таъсир кўрсатмоқда (3-жадвал).

Жадвалдан кўринадики, бугунги кунда мамлакатимиз кичик бизнес соҳасига ўндан ортиқ турдаги 8 мингга яқин инфратузилма муассасалари хизмат кўрсатиб, фаолият учун зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда.

Бунинг натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизда 2009 йилда яратилган жами 940,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларининг 391,8 мингтаси (41,7 фоизи) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тўғри келмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 4,7 фоизга кўпроқ демакдир. Жами янги иш ўринларининг деярли 21 фоизи турли шакллардаги уй меҳнатини йўлга қўйиш, 7,5 фоизи янги объектларни ишга тушириш, мавжуд ишлаб чиқаришларни қайта қуриш ва кенгайтириш, деярли 30 фоизи иш жойларини кўпайтиришнинг қўшимча чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига ташкил этилган. Бунинг натижасида, кичик тадбиркорликда банд бўлганлар сонининг жами иқтисодиётдаги банд бўлганлар сонига нисбатан улуши 2008 йилда 73,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йилга келиб 74,2 фоизга етди.

Бундан кўринадики, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатимизда кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривoжлaнтириш иқтисoдий ўсишни таъминлaш, янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатида амал қилмоқда.

Назорат учун саволлар

1. Кичик бизнес ва тадбиркорликни жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини олдини олишнинг устувор вазифаларидан бири эканлигини тушунтириб беринг.

2. Инқирозга қарши чоралар дастурида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини рағбатлатлантиришда нималар назарда тутилган!

3.Янги ташкил этилаётган кичик бизнес ва хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасидаги имтиёзлар ҳақида гапиринг.

4. Кичик бизнес субъектларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши қандай?

5. Кичик бизнес ва хуусий тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган солиқ ставкалари ўзгаришини изоҳлаб беринг.

6. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари ҳақида гапиринг.

7. Кички бизнес ва хусусий тадбирколрлик субекталрининг мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг муҳими омили сифатида эканлигини изоҳланг.

8. Хусусий секторга хизмат турларини кенгайтириш учун қандай шарт-шароитлар яратилган.

9. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирларини айтинг.

10. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига йўналтирилаётган кредитлар ҳақида нималарни биласиз?

2- Мавзу. ТАДБИРКОРЛИК ҒОЯСИНИ ТАНЛАШ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ БАХОЛАШ

ЎЙИН МАҚСАДИ

  1. Талабаларни бизнес фаолиятини бошлашга ўргатиш.
  2. Тадбиркорлик ғоясини шакллантириш ва уни танлаш қоидаларини ўргатиш.
  3. Талабаларга бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик ва кичик бизнес самарадорлигининг мохияти ва ахамияти тўғрисида тушунча бериш.
  4. Тадбиркорлик ғояси иқтисодий самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уларни хисоблаш усулларини ўргатиш.
  5. Тадбиркорлик ғоясини амалга оширишда кутиладиган иқтисодий самарадорликни тахлил қилишни ўргатиш.
  6. Олинган натижаларни тахлил қилишни ўргатиш.
  7. Танлаган ғоясини асослашга кўникма хосил қилиш.

ЎЙИН РЕЖАСИ

Амалий иш ўйини 4 соатга мўлжалланган.

1. Тадбиркорлик ғоясини танлаш ва шакллантириш

2. Тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг иқтисодий самарадорлиги мохияти ва ахамияти тўғрисида тушунчаларни мустахкамлаш.

3. ТҒнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.

4. Тадбиркорлик ғоясини амалга оширишдан кутилаётган иқтисодий самарадорликни кўрсаткичлар бўйича тахлил қилиш.

5. Мавзуни якунлаш ва мустақил ишлашга топшириқ олиш.

ЎЙИН ШАРТЛАРИ

1. Хар бир ўйин қатнашчисида тадбиркорлик ғоясининг интерфаол усулларидан бири бўлган «Фикрлар хужуми» асосида танлаш усули учун тайёрланган анкета сўровлари бўлиши шарт.

2. «Фикрлар хужуми» асосида ғоя танлашда ўйин рахбари хакамлик қилади.

3. Режалаштирилган вақтда барча муаммоларни хал қилишга улгуриш учун танланган ғоянинг иқтисодий самарадорлигини бахоловчи кўрсаткичлар тизимини хисоблаш учун услубий кўрсатмалар берилиши керак.

4. Гурух талабалари 4-5 кишидан иборат кичик гурухларга бўлинади.

ЎЙИН СЦЕНАРИЙСИ

uz.denemetr.com

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида тутган ўрни

Маълумки рақобат курашининг кескинлашуви жараёнида ишлаб чиқариш харажатларининг паст бўлишига эришган корхоналаргина бозор шароитида ўз ўринларини сақлаб қолиши мумкин. Ва аксарият ишлаб чиқариш харажатлари юқори бўлган корхоналарнинг рақобатбардошлилиги эса, сўниб бораверади. Бунинг оқибатида, айрим корхоналар ўз фойдаларининг бир қисмини ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфлаб, йирик корхоналарнинг вужудга келишига замин тайёрлади.

Улар эса, ўз ўрнида йирик корхоналар иқтисодий инқирозларга бардош бериш мақсадида картел, трест ва синдикатларга бирлаша бошлашлари мумкин.

Тарихан ишлаб чиқариш кучлари ривожланишида юз берган йирик ўзгаришлар ҳам ишлаб чиқариш ва капиталнинг марказлашувида муҳим аҳамият касб этади. Янги турдаги машиналарнинг яратилиши, энергетика, технологияда юз берган ижобий ўзгаришлар йирик ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантирди. Буларнинг барчаси кичик бизнес аҳамиятини пасайишига олиб келди ва  йирик корхоналарнинг афзалликлари, энг аввало, уларнинг техника билан таъминланишида ўз аксини топди.

Фикримизча, ХXI аср бошларига қадар йирик корхоналарнинг устун даражада ривожланиши техника-технологияларининг йирик ҳажмда эканлиги ва шу аснода ишлаб чиқаришнинг ҳам кенг кўламда ташкил этишни тақозо этилиши,  уларга бўлган нархларнинг юқорилиги эса, кичик корхоналар томонидан техника-технологияларни сотиб олиш имкониятини чеклаб қўйиши билан намоён бўлди. Юқори нархли техника ва технологиялар фақат оммавий ишлаб чиқариш шароитида ўз-ўзини оқлаши натижасида эса, имконияти чекланган корхоналарнинг рақобатбардошлик даражаси пасайиб,  уларда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошиб кетиши интеллектуал салоҳиятли мутахассисларнинг йирик корхоналарга интилиши билан изоҳланади.

Йирик корхоналарнинг миллий иқтисодиётдаги мавқеи Иккинчи жаҳон урушидан сўнг янада мустаҳкамланди.  Хусусан, Ғарбий Европа мамлакатлари ва Японияда ишлаб чиқаришнинг марказлашуви ҳамда трансмиллий корпорацияларнинг ташкил топиши янада жадаллашди. Бунинг энг асосий сабаби, мамлакатларнинг жаҳон бозорида ўзига хос ўринни эгаллашга интилишлари эди. Бу жараён ХХ асрнинг 70-йиллари ўрталарига қадар давом этди. Шундан сўнг эса, кичик корхоналарнинг миллий иқтисодиётдаги мавқелари аста-секин юксала бошлади.

Маълумки, (ХХ аср 70-йилларининг охирида) жаҳон иқтисодиётида кучли инқироз юз бериб, у энергетика ва хом ашё инқирозларини қамраб олди. Кузатишлар шуни кўрсатдики, бу инқирозни кичик бизнес иштирокчилари нисбатан камроқ йўқотишлар билан ўтказдилар. Чунки улар бозор конъюнктураси ўзгаришларига тезроқ мослаша олиш хусусиятига эга бўлиб чиқдилар.

Кичик  бизнеснинг иқтисодий инқирозларга тез мослаша олишини таъминлаш ХХ аср сўнгида Осиёда бошланиб, кейинчалик бутун дунёни қамраб олган молиявий инқироз натижалари ҳам яққол исботлади. Кичик бизнес иқтисодиётда нисбатан устун ўринга эга бўлган мамлакатлар (Малайзия) инқироздан энг кам зарар билан чиққан бўлса, йирик корхоналарга устуворлик берган мамлакатлар  (Жанубий Корея) энг кўп зарар кўрди.

Хўш, бундай ҳолат юз беришининг асосий сабаблари нимада? Нима учун ХХ аср сўнгида ва ХХI аср бошида кичик бизнес субъектлари юқори суръатларда ривожлана борди ва иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омилларидан бирига айланди?

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг глобаллашув ва халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари кучайиши шароитида мавқеи ошиб боришини қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:

Биринчидан, иқтисодиёт ривожланишининг янги босқичида истеъмолчилар корхонанинг ҳажми (катта-кичиклиги) билан белгиланувчи миқдорий кўрсаткичлардан кўра, маҳсулот, хизмат, сифат кўрсаткичларини афзал била бошладилар. Бундай шароитда қатъий таркибга эга бўлган йирик корхоналарга қараганда, бозор муҳитига тез мослашувчан кичик корхоналар истеъмолчилар талабларига мос товарларни кўпроқ ишлаб чиқарадилар;

Иккинчидан, фан-техника тараққиётининг янги босқичи ишлаб чиқаришнинг ихтисослашувини кенгайтириш, кўплаб тармоқларда корхоналар ҳажмини оқилона кичрайтириш, турли хилдаги товарлар ва хизматларни таклиф этиб, таклифнинг индивидуаллашувини таъминлаш билан бирга, кичик корхоналарни уларнинг ҳажмига мувофиқ келувчи техника билан таъминлади. Микропроцессорлар, мини ускуналар, мини ЭҲМлар ва бошқалар ана шундай техникалар жумласидандир. Бунинг асосида эса, бугунги кунда доимо йирик ишлаб чиқариш тармоғи ҳисобланган металлургия соҳасида ҳам йирик корхоналар билан бемалол рақобатлаша оладиган кичик бизнесни ташкиллаштириш одатий тусга айланмоқда.

Учинчидан, ҳозирги кунда истеъмолчининг психологияси товар ва хизматларни истеъмол қилишга нисбатан  ўзгарди. У бугунги кунда стандарт маҳсулотлар сотиб олишни, бир хил кийим кийишни, бир хил машинада юришни истамайди, яъни талаб кундан-кунга дифференциялашиб бормоқда, десак муболаға бўлмайди. Шу боис, ҳозирги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йирик корхоналарнинг рақобатчиси, ишлаб чиқариш ва бутун иқтисодиётнинг ривожланишининг ички  бозорни товар ва хизматлар билан тўйинтиришнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

Бу ўринда Президентимиз И.Каримов “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтганидек  “... жаҳон тажрибаси шуни  кўрсатадики, иқтисодиётни  муҳим таркибини ташкил қилувчи тармоқ бўлган кичик бизнес ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдиришнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади...”

Кичик бизнес ва  хусусий тадбиркорликнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва роли қандай кўрсаткичларда ифодаланади? Бу саволга жавоб бериш учун унинг иқтисодиётда тутган ўрнига баҳо беришда, энг аввало, иқтисодий тараққиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган  миқдорий кўрсаткичларга асосий эътиборни қаратиш лозим. Бундай кўрсаткичлар  жумласига  кичик изнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулот, жами иш билан банд бўлганлар, капитал қўйилмалар, экспорт ва бошқалардаги улушини киритиш мумкин. Шу билан бирга, мамлакатдаги кичик ва хусусий тадбиркорликнинг умумий сони ва ҳар  минг  кишига тўғри келадиган кичик корхоналар сони ҳам мазкур секторнинг ривожланганлик даражаси тўғрисида фикр юритишга имкон беради.

Кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги вазифаларини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у юқоридаги миқдорий кўрсаткичлар билан бирга, кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни ва роли тўғрисида батафсил маълумот беради.

Қуйидаги 1-жадвалда дунёнинг турли мамлакатлари иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни тўғрисида маълумотлар келтирилган.

1-жадвал

2011-2012 йилларда дунёнинг баъзи мамлакатлари иқтисодиётида кичик бизнеснинг ўрни

Мамлакатлар

Кичик  бизнес иштирокчиларини сони

Кичик бизнеснинг улуши, фоиз ҳисобида

минг

Минг киши ҳисобига

Жами иш билан бандлар сони

Ялпи ички маҳсулотда

АҚШ

19300

74,2

54

50-52

Европа Иттифоқи мамлакатлари

15777

45

72

63-67

Буюк Британия

2930

46

49

50-53

Германия

2290

37

46

50-54

Италия

3920

68

73

57-60

Франция

1980

35

54

55-62

Япония

6450

49,6

78

52-55

Россия

836,2

5,6

9,6

10-11

Ўзбекистон

846,2

6,7

76

54

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари, 2012 й.

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 50-67 фоизи кичик ва ўрта бизнес ҳисобига тўғри келади. Бу кўрсаткич АҚШда 50-52 фоизни, Европа иттифоқи мамлакатларида 63-67 фоизни, Японияда 52-55 фоизни ташкил қилади. МДҲ мамлакатларида кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ривожланган мамлакатларга нисбатан пастдир.

Кичик ва ўрта бизнес бандлик муаммосини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда кичик бизнеснинг классик мамлакатлари ҳисобланган Япония (78 фоиз) ва Италия (73 фоиз) энг юқори кўрсаткичларга эга. Кичик  бизнеснинг жами бандлар сонидаги улуши бўйича Ўзбекистон анча юқори кўрсаткичга эга бўлса, Россияда мазкур кўрсаткич анчайин паст.

Барча ривожланган мамлакатларда кичик бизнес корхоналарининг умумий сони жуда катта бўлиб, улар жами корхоналарнинг 95-99 фоизини ташкил қилади. Бироқ, фақат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик умумий сонидан келиб чиқиб фикр юритиш мақсадга мувофиқ эмас. Агар ҳар минг кишига тўғри келадиган кичик  бизнес субъектлари бўйича мулоҳаза юритадиган бўлсак, у ҳолда бу кўрсаткич бўйича АҚШ (74 корхона) етакчи ўринда эканлигининг гувоҳи бўламиз. АҚШда кичик бизнес корхоналари жами корхоналарнинг 99 фоизини ташкил этади. Бу корхоналарнинг асосий қисми жуда кичик, митти корхоналар бўлиб, оила меҳнатига асосланади. Жами кичик корхоналарнинг 80 фоизида иш билан банд бўлганларнинг сони 10 кишидан ошмайди.

Мазкур кўрсаткичлар бўйича кейинги ўринларни Италия (68 корхона) ва Япония (49,6 корхона) эгаллайди. Германияда ҳар минг киши ҳисобига тўғри келадиган кичик  корхоналар сони камлиги (37 корхона) Шарқий ва Ғарбий Германиянинг бирлашиши билан боғлиқ. Маълумки, Шарқий Германияда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг кичик бизнес деярли ривожланмади. Ҳозирги пайтда эса Германия ерларида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Юқорида таъкидлаганимиздек, кичик бизнес иқтисодиётда муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажаради. Бу вазифаларнинг энг асосийларидан бири шундан иборатки, кичик  бизнес жамиятда сиёсий ва иқтисодий барқарорликни таъминловчи ўрта синфнинг шаклланишига олиб келади. Ҳар қандай жамиятда ўрта мулкдорлар синфи иқтисодиёт ривожланишида ўзига хос ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Кичик бизнес – жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлиши демакдир”.

Кичик  бизнеснинг яна бир муҳим вазифаси истеъмол талабининг табақаланиши ва индивидуаллашуви шароитида кенг турдаги товар ва хизматлар ишлаб чиқаришини амалга оширишидир.

Бугунги кунда кенг ривожланмаган кичик бизнессиз замонавий иқтисодиётни тасаввур этиб бўлмайди. У, бир томондан, қандайдир даражада йирик корхоналар билан рақобатда бўлади. Ва, шу нуқтаи назардан, иқтисодиётнинг бозор конъюнктураси ўзгаришларига, мода ва истеъмолчилар диди тез-тез алмашиб туришига, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуришга ёрдам беради. Иккинчи томондан, кичик бизнес корхоналарининг катта қисми йирик бизнес билан ҳамкорлик қилиши осон, уларни тўлдиради ва мустаҳкамлайди, уларга хос бўлган техник консерватизмни бартараф этишга ижобий таъсир кўрсатади.

Кичик бизнеснинг ривожланиши бозорни истеъмол товарлари ва хизматлари билан тўлдириш, тармоқ ва ҳудудий монополизмга барҳам бериш, рақобат муҳити вужудга келиши ва кенгайиши, илмий-техника натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалишига ижобий таъсир кўрсатади.

Кичик бизнеснинг ижтимоий вазифалари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Кичик бизнес кишиларнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик, ижодкорлик салоҳиятларини намоён этиш учун қулай шарт-шароит яратади. Унда йирик корхоналардан фарқли ўлароқ, ишлаб чиқариш натижалари ва ишловчилар манфаатлари ўртасидаги боғлиқлик яққол кўриниб туради.

Тарихан, кичик тадбиркорлик товар ва хизматларнинг маҳаллий бозорига йўналтирилган мустақил хўжалик фаолиятидан иборат бўлиб, унинг сармояси чегараланган, мулкдор ва тадбиркорлик бир шахснинг ўзи эди. Бундай субъектлар йирик сармояга тобе эмасди, солиқлар тўларди, давлат кўмагига эҳтиёж сезмасдан, бир-бирлари билан ҳамкорлик қилишмасди. Бу – мўжаз кичик ва ўрта тадбиркорликдир. Кейинчалик меҳнат тақсимланишининг чуқурлашгани, сармоя тўплангани ва транспорт хизматлари тобора арзонлашгани сайин йирик фирмалар вужудга келди.

Анъанавий кичик бизнес фаолиятининг соҳалари – товарларни кам миқдорда ва якка тартибда ишлаб чиқариш, чакана савдо, меҳмонхона хўжалиги ва умумий овқатланиш, қурилиш, транспорт, соғлиқни сақлашдир.

Бу – кичик корхоналарнинг биринчи тури, сармоянинг бошланғич тўпланиши ва бозор муносабатларининг қулоч ёйишидаги муҳим бўғиндир. Бундай тадбиркорлик тури ҳозир ҳам кўп тарқалган. Ривожланаётган ва ривожланган мамлакатларда у ҳудудий хўжалик ҳаётининг фавқулодда муҳим унсурини ташкил этади. Германия ёки Испаниянинг кичикроқ шаҳарчасида одатда новвойхона, гўшт маҳсулотларини чиқарувчи фирма, ресторанли меҳмонхона, 4 та таксига мўлжалланган гараж хўжайини бўлади. Уларнинг барчаси амалда мустақил корхоналар бўлиб, маҳаллий бозорни назорат қилишга ва бошқа шаҳарлик йирик ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлашишга қодир.

Бундай турдаги кичик корхоналар ишини маҳаллий табиий шароитлар (деҳқончилик маҳсулотларининг, табиий ашёларнинг маҳаллий турлари), истеъмолчилар талаби, анъанавий ихтисослашганлик кафолатлайди. Тадбиркорликнинг мазкур тури доимо ривожланаверади. Йирик ишлаб чиқарувчилар уларни бозордан суриб чиқара олмайдилар, чунки захиралар ва талаб маҳаллий ва кўпинча ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, улар оммавий ишлаб чиқаришга имкон яратмайди. Бу турдаги корхоналар ривожининг истиқболи маҳаллий аҳолининг харид қилиш қобилияти ўсишига, туризмнинг ривожланишига боғлиқ ва у солиқлар туфайли бир меъёрда ушлаб турилади. Минтақа аҳолиси эҳтиёжлари таркибида ўзгаришлар юз берган сари, маҳаллий кичик бизнес таркиби ҳам ўзгариб боради. Кичик бизнес ушбу гуруҳининг ўзига хос жиҳатлари иш негизида тўпланган оилавий сармоя, биринчи навбатда, маҳаллий бозорларга тобелик, сармояни фаолиятнинг бошқа турлари ёки минтақаларга силжишига мойиллик йўқлигидан иборатдир.

Маҳаллий (анъанавий) кичик тадбиркорликнинг яна бир муаммоси – авлодлар ворислигининг бузилишидир. Новвойхонанинг энг яхши эгаси ота касбини тутган новвой бўла олади; пойафзал комбинатининг ҳар бир собиқ ходими ҳам, ҳатто пули ва маълумоти ҳақида тегишли дипломга эга бўлса ҳам, пойабзал ишлаб чиқарадиган кичикроқ фабрикани очавермайди. Бундай ворислик кўпроқ Шарқий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатларида сақланиб қолган.

Кичик бизнеснинг иккинчи, энг оммавий тури – бу йирик корхоналар  учун  бутловчи қисмлар ва хизматларни етказиб беришдир.  Маълумки, энг йирик электротехника, электрон, автомобиль монополияларининг юз минглаб таъминотчилари, шу жумладан, кичик ва хусусий  тадбиркорлик  фирмаларидан иборатдир. Бундан  ташқари, дунёдаги миллионлаб  кичик компаниялар турли йўналишларда хизмат кўрсатади. Кичик тадбиркорликнинг мазкур тури нафақат иқтисодиётнинг мўътадиллиги учун зарур, балки ишлаб чиқариш ўсиши, меҳнатнинг тақсимланиши ва фан-техника тараққий этиши баробарида ҳам унинг миқёси кенгаяверади.

Кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ўзига хос жиҳатлари уларни молиявий барқарорлик, маҳаллий бозор ва таъминотчиларни кўзлаб иш тутишидан иборатдир. Буларнинг барчаси кафолатланган, чунки таъминотчилар, кўпинча харидорлар ҳам шу корхоналарнинг эгаларидир. Ширкат корхоналарининг кичик ва ўрта бизнесдаги улуши ортишини кутмаса ҳам бўлаверади. Чунки, ривожланган мамлакатларда бу корхоналар ўз бўшлиғини тўлдириб бўлган.

Кичик бизнес корхоналарини ривожлантиришни йўналишларидан бири, мазкур соҳага давлат томонидан катта имтиёзлар яратишдир. Бундай ҳолат ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. Бундан мақсад – сармояни кенгайтирилган ҳолда такрор ишлаб чиқариш эмас, балки фақат камроқ солиқ тўлашдир. Имтиёзлардан фойдаланиш учун сармоя киритиш, ходимларни ишга олиш ва сотув бозорларини излаш шарт эмас. Мавжуд компанияни йириклаштириб, ундан ҳуқуқий равишда энг фойда бераётган бўлинмаларни ажратиб олиб, кичик ва хусусий тадбиркорлик каби рўйхатдан ўтказишнинг ўзи кифоя. Натижада даромад янги фирмалар орасида тақсимланиб, тўла ёки қисман солиққа тортилишдан озод этилади. Кичик корхона асосий сармоянинг тезкор амортизациясидан фойдаланиб қолади, бу эса йирик корхона учун тақиқланган.

Пировардида давлат иқтисодий сиёсатининг расмий мақсадларига эришилади: кичик бизнес субъектлари сони кўпаяди. Қайта рўйхатдан ўтказиш ҳисобига уларнинг умумий асосий жамғармалари кўпаяди, бандлилик ва баланс даромадлари ортади.

Кичик бизнеснинг яна бир муҳим вазифаси шундан иборатки, у ижтимоий жиҳатдан заиф аҳоли қатламлари – аёллар, ногиронлар, пенсионерларни иш билан таъминлаш билан биргаликда, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни  ўз кичик бизнесини яратган ҳолда яшаш тарзини юксак даражага кўтариш, ёш мутахассисларни ишлаб чиқариш тажрибаси ортишига шароит яратади. Бу ўринда Президентимиз “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида “...Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ва профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкинлигига кимнидир ишонтириш ёки буни исботлаб беришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман” деб таъкидлаган эди.

Иқтисоднинг бир шаклдан бошқа бир шаклга ўтиши жараёнида кичик ва ўрта бизнеснинг тараққиёти муҳим аҳамият касб этади. Айнан, катта маблағ талаб этмайдиган ва ресурсларининг ўсиш тезлигини кафолатловчи кичик ва ўрта бизнес корхоналари иқтисодиётдаги қайта тузилишлар билан боғлиқ бўлган муаммоларни нисбатан тез ва ортиқча сарф-харажатсиз ечишга, ички бозорни, молиявий ресурслар чегараланган бўлишига қарамай, истеъмол моллари билан тўлдиришга қодирдир.

Хулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий этиши кўп устуворликларга эга, яъни:

– жамиятда сиёсий мўътадилликни кафолатловчи бош гарант – ўрта синфини шаклланишида;

– турли ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини силлиқлаб турувчи иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли улушини ўсишида;

– фаол ва тадбиркор шахсларни рағбатлантириш ва улар номзодини юқори лавозимларга кўтаришда;

– нисбатан кам маблағ харжлаб, янги иш ўринларини яратишда;

– технологик, техник ва ташкилий янгиликларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда;

– эркин рақобат муҳитини юзага келтиришда;

– моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни сафарбар этишда, (акс ҳолда улар талаб этилмай қолиб кетади) шунингдек, улардан янада самаралироқ фойдаланишда;

– иқтисодиётнинг турли секторлари ўртасидаги ўзаро алоқани яхшилашда.

Булардан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ялпи ички маҳсулотнинг ўсишида ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим манбадир.

Ғ.Н.Бабаходжаев,

и.ф.н.,

ТошТЙМИ доценти

А.З.Исроилов,

ТошТЙМИ ассистенти

biznes-daily.uz


Смотрите также